loader

ДАҲРИЙ

Араб тилидаги «даҳр» (дунё) сўзидан ясалган ва  «барча ҳодисалар табиат қонунлари асосида воқеъ бўлади, деб билувчи, Яратганнинг ва охиратнинг мавжудлигини инкор этувчи» кимсаларга нисбатан ишлатиладиган истилоҳ. Фалсафачиларнинг энг эски гуруҳларидандир. Қуръони каримда шундай зикр қилинади: «Улар (яъни қиёматни инкор қилувчилар: «Ҳаёт) фақат дунёдаги ҳаётимиздир. (Баъзиларимиз) ўлиб, (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз ва бизларни (Аллоҳ ўлдирмайди, балки) фақат замон (ўтиши)гина ўлдиради», дедилар. Ҳолбуки, улар учун бу тўғрида бирон билим-ҳужжат йўқдир» (Жосия, 24). Ўн тўққизинчи асрдан бошлаб асосан иймонсиз, худосиз, зиндиқлар «даҳрий» дейиладиган бўлди. Баъзан бу сўз замон (даҳр)га доир ва тааллуқли, деган маъноларда ҳам келади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР