loader

ДОРУН-НАДВА

Луғатда «йиғин ҳовлиси» деган маънони билдиради. Ислом келмасидан аввал ва унинг илк йилларида Маккадаги қабилаларнинг вакиллари тўпланиб, жамият ҳаётидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва ечимини топиш учун маслаҳат-машварат ўтказадиган жой «Дорун-надва» деб аталган. Уни ўша пайтдаги Макка парламенти, деб атаса бўлади. Ўша даврдаги Дорун-надва раиси Валид ибн Муғийра эди. Ушбу ҳовлини Қусай ибн Қилоб ҳижратдан 200 йил аввал қурган. Бу шундай ҳовли эдики, Қурайш бошлиқлари Ислом даъватига батамом нуқта қўйиш учун худди мана шу ҳовлида режа тузишган эди. Баъзи саҳобалар Мадинага (қочиб) чиқиб кетишганидан кейин Қурайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам Маккани ташлаб чиқиб кетишларидан қўрқиб у зотни ўлдиришга келишиб олишди. Умар ибн Хаттоб халифалик даврлари асносида у ерга тушганлар. Исломнинг бошланишида амир ва халифалар у ерга тушиб туришган. Аббосийлар халифа Мўътазид ҳижрий 284 (милодий 897) йили масжидни кенгайтириш асносида масжидга киргизиб юборган. Унинг ҳозирги ўрни Арвиқа ва матофнинг шимолий-ғарбий томонида бўлиб, ҳали ҳам бир эшик мана шу Надва номи билан аталади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР