loader

ИЛМОНИЙЛИК

 Ғарбда «секуляризм» дейилади, Оврупада ўн саккизинчи асрда пайдо бўлган мазҳаб «илмонийлик» деб аталади. У ҳаётни, хусусан сиёсат ва ҳукмни диндан холи тарзда ўтказишга чақиради. Бунга каниса (черков)нинг илм ва олимларга қарши чиққанини далил қилиб кўрсатади. Кейинроқ бу мазҳаб ривожланиб, масиҳий (насроний) динига исён қилувчи ҳаракатга айланди ва оқибатда худосизлик, буҳрончилик ҳаракатлари юзага келди. Мустамлакачилар мусулмон юртларини истило қилиш пайтида Ислом табиатига зид бўлса ҳам уни ана шу ўлкаларга тарқатишга уринишди. Бу Исломнинг мусулмонлар ҳаётидаги таъсирини йўқотиш, уларни Ислом шариатини татбиқ этмасликка мажбурлаш учун мустамлакачиларга керак эди. Улар кейинчалик мусулмон ўлкаларни тарк этган бўлса-да, таълим-тарбия, маданият, қонун ва ахборот воситаларида илмонийлик таъсири қолган. Илмонийликка даъват қилувчи мустамлакачилар маданиятидан таъсирланганлар мазҳабнинг энг ёмон кўринишларини исломий жамиятларга мажбуран киритишга, Ислом тарихи, шариати, одобларини масхаралашга уриниб кўринишади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР