loader

ИНДОНЕЗИЯ РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 1 919 400 кв. км, аҳолиси: 214 миллион киши, пойтахти: Жакарта шаҳри, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 27 та вилоятдан иборат, йирик шаҳарлари: Сурабая, Бандунг, Семаранг, Медан, пул бирлиги: Индонезия рупияси. Ўн етти минг беш юз саккизта оролдан иборат бўлган Индонезия жуда қадим тарихга эга. Милоддан аввалги 3000-500 йилларда Хитойнинг жанубий вилоятларидан келган қабилалар бу ерда ўрнаша бошлаган, бир неча кичик давлатлар юзага келган. Милодий олтинчи асрдан бошлаб Ҳиндистоннинг таъсири кучая борган. Ўн учинчи асрга келиб, Ҳиндистоннинг Гужарат қабиласи савдогарлари мамлакатга Ислом динини олиб келишди. Ҳатто Буддага эътиқод қилувчи подшоҳлар ҳам Исломга кира бошлайди. Мамлакат кейинчалик португаллар, инглизлар, франсузлар ва голландлар ҳукмронлиги остида бўлди. Индонезия 1949 йил 2 ноябрда мустақилликка эришган. Мамлакат аҳолисининг тўқсон фоизи мусулмонлардир. Бундан ташқари аҳолининг 6 фоизи протестантлар, 3 фоизи католиклар, бир фоиздан буддавийлар ва ҳиндикийлар бор. Ислом дини мамлакатда катта нуфузга эга, муҳаррам ойининг биринчи куни Янги йил боши сифатида нишонланади, Пайғамбаримизнинг туғилган кунлари ҳам катта байрам қилинади, ҳарбий намойиш ва халқ сайли ўтказилади. «Истиқлол» деб номланган жанубий-шарқий Осиёдаги энг катта жомеъ масжиди ҳам Индонезиядадир. Индонезия ИКТга аъзо бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР