loader

ИСТАНБУЛ ФАТҲИ

Милодий 1453 йили Истанбул фотиҳи деб ном олган Муҳаммад Иккинчи узоқ йиллар Рум ва Византия пойтахти, насронийлик марказларидан бири бўлиб келган Қустантания (Константинопол)ни фатҳ этишга киришди. Эски шаҳарда 10 минг аскар бор эди. Венетсияликлар ва юнонлар туркларнинг шу атрофдаги ҳарбий-денгиз кучлари устунлигига қарамасдан, қуршовда қолганларга ёрдамга келишди. Шаҳар шарқ томондан ҳимоя қилинди. Чунки византияликлар йўғон чўян занжир тайёрлатишиб, у билан Олтиншоҳ кўрфазини бирорта кема киролмайдиган даражада тўсиб қўйган эдилар. Муҳаммад Иккинчи шаҳарнинг қувватли деворларини ғарбий ва шимолий томондан ўққа туттирди, бироқ эпчил ҳарбий қисм унинг ўпирилган жойларини зудлик билан ямаб турарди. Шунда Ислом қўшинлари қуруқлик оша етмишта енгил кемани Қора денгизга судраб олиб келиб, тўлиқ жиҳозланган аскарлари ва замбараклар билан сузишга қўйиб юборишди. Унчалик катта бўлмаган бу денгиз кучлари шаҳарга орқа томондан ҳужум қилиб, қуршовни дарз кетдирди. Муҳаммад ғарб томондан зарба бериб, қалъа деворининг йиқитилган жойидан Эски шаҳарга бостириб киришга муваффақ бўлди. Қонли жангда сўнгги император Константик ўлдирилди. Қудратли Константинопол шаҳри таслим бўлди. Бу воқеа катта сиёсий аҳамият касб этмади, чунки турклар юз йиллар мобайнида Болқонда хўжайинлик қилиб турдилар. Лекин мазкур ғалабанинг бошқача бир аҳамияти бор эди. Қадимий маданият соҳиби бўлган бу шаҳар насронийлик черкови маркази ва азалий императорлар маскани бўлиб бўлиб келганди. Унда бутун Оврупа ардоғидаги Аё София кафедрал собори жойлашган эди. Шу сабабдан ҳам шаҳарнинг қўлдан кетишидан бутун қитъа оғир қайғуга чўмди.  Бироқ оврупаликлар бу йўқотишни ҳеч қачон унутолмади ва туркларни ҳам авф эта олмади. Шу даврдан бошлаб Оврупадаги ҳар бир қўл туркларга қарши чўзилаверадиган бўлди. Қитъадаги барча ҳалқлар бирин-кетин улар билан курашиб чиқдилар, шу тариқа уруш  тўрт юз йил давом этди. Насронийлар 1492 йили Ғарнотадаги сўнгги мусулмон подшоҳлигини барбод қилмагунларича унга ҳужум қилавериб аламларидан чиқдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР