loader

ИҲРОМ

«Ҳаром» сўзининг ўзагидан ясалган. Ҳаж ёки умра ниятида махсус кийим (иҳром)га кирган киши шариатда кўрсатилган бир қанча нарса ва ишларни ўзига ҳаром қилгани тушунилади. Ҳаж ёки умра қилувчининг ҳаж мавсумида киядиган махсус кийими ҳам «иҳром» дейилади. У аввало авратни беркитиши шарт. Иҳром янги оқ матодан, бирор жойи нина ёки тикув машинаси билан тикилмаган бўлиши керак. Одатда у икки бўлакдан иборат бўлиб, бири ёрдамида одамнинг аврат қисми, иккинчиси билан белдан юқори қисми беркитилади. Иҳромдаги кишилар жинсий алоқа, гуноҳ ишларни қилиш, соч олиш, бадан тукини юлиш, жанжаллашиш, тортишиш, сўкишиш ва урушиш, эркакларнинг бошга бирор нарса кийишлари, соч-соқолни бўяшлари, оёққа махси ёки этик кийиш, ҳайвонларни овлаш, Байтуллоҳдаги дарахтларни синдириш каби ишлардан тийилишлари керак. Бундай ишларни қилганлар қилмишларига қараб бир қўй сўйишгача каффорат тўлашади. Иҳромнинг рукни талбия айтиш (Аллоҳни улуғлаш), шарти эса ният қилишдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР