loader

КОМОР ОРОЛЛАРИ

Комор ороллари Федератив Ислом республикаси тўртта йирик оролдан ташкил топган, унинг майдони: 2 236 кв. км., аҳолиси: 600 минг киши, пойтахти: Морони, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 4 округдан иборат, пул бирлиги: комор франки. Қадимда Комор оролларига Осиё халқлари келиб ўрнашган ва ерли аҳоли билан уйғунлашиб кетган. Милоднинг бешинчи асрида оролларга малай-полинез муҳожирлари кўчиб келишди. Еттинчи асрда аҳоли бу ерга сузиб келган араблардан Исломни қабул қилди ва 15-16-асрларда Ислом дини кенг тарқалди. 1598 йилда голландиялик бир зобит Коморни «очди». Ўн тўққизинчи асрда уни Франсия босиб олди ва денгиз ортидаги ўз ҳудудига айлантирди. 1961 йилда Комор ўз-ўзини бошқаришга ўтди, орадан ўн тўрт йил ўтиб мустақилликка эришди. Кейинчалик бир неча марта давлат тўнтаришлари бўлди, мамлакат Комор ороллари Федератив Ислом республикаси деб аталадиган бўлди. Бу ерда Ислом давлат дини саналади. Аҳолининг 90 фоизи мусулмон, улар асосан Аҳли сунна вал жамоанинг шофеъий мазҳабида. Тасаввуфнинг нақшбандийлик ва қадарийлик тариқатлари кенг тарқалган. Оз миқдорда шиалар ҳам бор. Комор ороллари ИКТ аъзосидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР