loader

МАВЗУЪ ҲАДИС

Луғатда «мавзуъ» + «туширмоқ» деган маънони билдиради. Агар ровийдаги таъна сабаби Расулуллоҳга (с.а.в.) нисбатан ёлғончилик бўлса, яъни унинг ҳадиси Пайғамбар алайҳиссаломга қарши тўқилган, макзуб (ёлғон) ҳадис бўлса, бу «мавзуъ ҳадис» дейилади. У заиф ҳадисларнинг энг қабиҳи ва энг ёмонидир, уни ҳадис деб ҳам аташ катта гуноҳ. Айтилишича, Расули акрам номларидан 1400 ҳадис тўқиб, тарқатиб юборилган. Мавзуъ ҳадис мардуд (рад қилинган) бўлиб, ҳеч бир кишига уни ривоят қилиш ҳалол эмас, зикр қилиш ҳам жоиз бўлмайди. Фақат одамларни ундан ҳазар қилдиришга боғланган ҳолда, унинг мавзуъ ҳадис эканини баён қилиш орқали айтиш жоиз, холос. Мавзуъ ҳадисни уни тўқиган кишининг иқрори билан, иқрор бўлиши манзилига тушириши билан, ровийдаги қарина (белги) орқали, ривоятдаги қарина орқали ажратиб олиш мумкин. Уламолар мавзуъ ҳадисларни ўрганиб, бир неча «мавзуъот» китоблари тасниф этишган.