loader

МАЛИ РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 1 240 192 кв. км., аҳолиси: 11 миллион киши, пойтахти: Бамако, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 8 та вилоят ва Бамако ҳудуди, йирик шаҳарлари: Сегу, Мопти, пул бирлиги: мали франки. Ҳозирги Мали ҳудудида милоднинг 3-4-асрларида Шимол кўчманчилари ва Жануб ўтроқ деҳқонларини бирлаштирган улкан Гана империяси бўлган эди. Саккизинчи асрга келиб Гана Ислом оламида «олтин мамлакати» номи билан машҳур бўлди. Ўнинчи асргача Гана олтини мусулмон Испанияси ва Шимолий Африқо фаровонлигининг асосий манбаи эди. Кўп ўтмай Гана инқирозга юз тутди ва 11-аср ўрталарида Мали империяси вужудга келди. У Гаодан Текрургача бўлган улкан ҳудудни эгаллаган ва жаҳондаги олтин етказиб берувчи етакчи ўлкага айланганди. Орадан тўрт аср ўтгач Мали ҳам таназзулга кета бошлади. 1890- йилларда франсузлар  шаҳзода Аҳмад қўшинларини тор-мор қилиб, мамлакатни босиб олди. 1904 йилда у Судан, Сенегал ва Малидан иборат Франсуз Ғарбий Африқоси таркибига кирди. 1960 йил июнида Мали федератсияси мустақилликка эришди. Мали ўн учинчи асрдан бошлаб Ислом билан шарафланган. Мусулмонлар мамлакат аҳолисининг 90 фоизини ташкил этишади. Уларнинг асосий қисми Аҳли сунна вал жамоанинг моликия мазҳабига мансуб. Бундан ташқари тасаввуфнинг турли тариқатлари ва аҳмадия оқимига эргашганлар ҳам бор. Аҳолининг бир фоизи насронийлар (католик, православ ва бошқалар)дир. Мали Ислом Конференсияси Ташкилотига аъзо бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР