loader

МАСОЛИҲУЛ МУРСАЛА

«Маслаҳатул-мурсала» ҳам дейилади. Луғатда «эркин қўйилган, ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган манфаатлар» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса ибодатларда мумкин бўлмаган, улар ҳақида шариатда маълум кўрсатма келмаган, қиёс қилинадиган ҳужжати ва далили йўқ манфаатлар «масолиҳул мурсала» ҳисобланади. У шофеъийликдан ташқари уччала мазҳабда шариат манбаларидан бири сифатида қабул қилинган. Масалан, Қуръони каримни китоб ҳолида жамлаш, мавлуд қилиш ана шу манбага асосан жорий қилинган. Масолиҳул мурсаланинг шариат мабаларидан бири бўлиши учун қуйидаги уч шарт қўйилган: 1. У шариат мақсадларига мувофиқ бўлиши. 2. Маъносининг охиригача ақл етадиган ва йўналиши батафсил идрок қилинадиган бўлиши. 3. Зарурий нарсаларни муҳофаза қилишга қаратилган бўлиши.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР