loader

МАСҲ

Таҳорат олаётганда айрим аъзолар ва маҳси устидан қўл панжаларини сийпаб ҳўллаш «масҳ» дейилади. Маҳси, чориқ, этик каби оёқни тўпиқлари билан ёпувчи пойабзаллар ҳамда жабира (жароҳат, яра устига ёпилган қоғоз, латта)лар устидан масҳ тортиш жоиздир. Ғусл вожиб бўлган киши фақат таҳоратга етгулик суви бўлганида маҳсисига масҳ тортолмайди. Оёқнинг учидан бошлаб қўлнинг уч бармоғи узунлигида ва энида масҳ тортиш унинг фарзидир. Масҳ тортиладиган нарса оёқни тўпиғигача тўсиши ва у билан сафар қилиш мумкин бўлиши керак. Оёқдаги маҳсидан бошқа кийимларга масҳ тортилмйди, фақат ювса зарар етадиган жароҳатга боғланган нарсага масҳ қилиш мумкин. Ҳанафий мазҳабида бошнинг ҳаммасига, юзни тўсиб турган соқол устидан, қулоқ ичи ва устига, бўйинга масҳ тортилади. Шунингдек маҳси кийиш ва унга масҳ тортишнинг учта шарти бор: 1. Таҳоратли оёққа маҳси кийиш. 2. Фақат таҳорат олганда масҳ жоиз, жунуб киши масҳ тортиши мумкин эмас. 3. Масҳ муддатига риоя қилиш, унинг муддати муқим учун бир кеча-кундуз, мусофир учун уч кеча-кундуздир. Масҳнинг муддати таҳорат синган пайтдан бошлаб ҳисобга олинади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР