loader

НИГЕРИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 923.768 кв. километр, аҳолиси: 126,6 миллион киши, пойтахти: Абужа шаҳри, тузуми:  республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 36 штат ва пойтахт округидан иборат, йирик шаҳарлари: Лагос, Ибадон, Огбомошо, Кано, Ошогбо, пул бирлиги: найра. Ҳозир Нигерияда яшайдиган халқлар тахминан тўрт минг йил муқаддам бу ҳудудга шимолдан кўчиб келишган. Милоддан икки минг йилча олдин тубжой аҳоли келгиндилардан деҳқончиликни, ҳайвонларни хонакилашни ўрганди. Милоднинг саккизинчи асри охирларида Шимолий Нигерияда марказлашган йирик Канем-Борну давлати пайдо бўлди. ¤н бешинчи асрга келиб, мусулмон савдогарлар  саҳро орқали бу ҳудуддаги давлатларга Ислом динини олиб келишди. Икки асрли ўзаро урушлардан сўнг тахминан 1483 йилда Канем-Борну пойтахти ҳозирги Нигерия ҳудудидаги Нгазаргам шаҳрига кўчирилди. 1591 йили Марокаш қўшинлари бостириб келиши натижасида Сонгай  империяси парчаланиб кетганидан сўнг Канем-Борну ўарбий Судандаги энг қудратли давлатга айланди. Бутун ўн олтинчи-ўн еттинчи асрлар давомида хауслар давлати тарқоқлиги сақланиб қолди. Ҳозирги Нигериянинг жанубий қисмида иккита буюк империя — Ойо ва Бенин гуллаб-яшнади. Кейинроқ Ойо ҳукмдори Йоруб ва Дагомеянинг каттагина қисмида назоратини ўрнатди.  1804 йили Усмон дон Фодио хаус ерларида уруш бошлади. Ислом  динининг  кенг тарқалиши Фулбе империясини мустаҳкамлашда асосий омил бўлди. ¤н тўққизинчи асрдаги Шимолий Нигерияда фулбеларнинг ҳукмронлиги даврида исломий маданият ўарбий Судан тарихида мисли кўрилмаган даражада равнақ топди. 1884-1885 йиллардаги Берлин конференсиясида Буюк Британия замонавий Нигерия ҳудудига талабгор эканини тан олишни талаб этди ва йигирма йилча мамлакатнинг катта қисмида назорат ўрнатди. 1960 йил 1 октябрга келибгина Нигерия мустақил давлатга айланди. Орадан уч йил ўтиб, республика деб эълон қилинди. Мамлакат аҳолисининг ярмидан ортиғи (64 миллион киши) мусулмонлардан иборат, 40 фоизи насронийлар, 10 фоизи мажусийлардир. Мамлакатда Ислом динига эътиқод қилувчилар сони тобора кўпайиб боряпти.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР