loader

НИКОҲ

«Никоҳ» сўзи луғатда «қўшилиш», «яқинлик», «боғланиш» маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса шаръан уйланиш мумкин бўлган аёл билан эрнинг бир-бирларидан лаззат олишларини ҳалол йўлга солувчи битим “никоҳ» дейилади. Никоҳ ақди (битими) битимларнинг энг яхшисидир. Зеро, у инсон зотига алоқадор бўлиб, икки шахс ўртасини меҳр-муҳаббат билан боғлайди. У зурриёд пайдо бўлишининг боши, жинсий бузуқликлардан сақланиш йўлидир. Никоҳ динимизда тарғиб қилинган амаллардан бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом суннатларидандир. Никоҳдан асосий мақсад +  зурриёд қолдириш ва ҳаромдан сақланиш, асосий шартларидан бири келинга куёв томонидан маълум ҳадя-маҳр берилишидир. Никоҳсиз қўшилиш зино ҳисобланади. Никоҳнинг рукнлари «ийжоб» ва «қабул»дир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР