loader

НОМАИ АЪМОЛ

Луғатда «амаллар ёзуви, дафтари» маъносини билдиради. Бандаларнинг номаи аъмоллари + уларнинг тоат ва гуноҳлари ёзилган китобнинг ва бандалар ҳисобга тортилишининг ҳақлигига ишониш Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг бир қисмидир. Қиёматда мўминларнинг номаи аъмоллари ўнг томонларидан, кофирларнинг номаи аъмоллари орқа ва чап томонидан берилиши ҳақдир. Қуръони каримда бундай марҳамат этилади: «Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса, бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак. Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли-оиласига шоду хуррам ҳолда қайтажак. Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса, бас, у ўлимни чақириб қолажак ва дўзахга киражак. Дарвоқе, у (ҳаёти дунёдалик пайтида) аҳли-оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди. Албатта у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди. Йўқ, Парвардигори уни шубҳасиз кўриб тургувчи эди». (Иншиқоқ, 7-15). Ҳар бир кишининг қилган ишлари унинг икки томонидаги фаришталар (кироман котибийн) томонидан ёзиб борилади. Қуръони каримда бундай мазмунли оят келган: «Биз Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (номаи аъмолини) кўрсатурмиз» (Исро, 13).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР