loader

САЖДАИ САҲВ

Намозда адашиб ёки эсдан чиқиб бирор рукнни бошқасидан олдин қилса ёки вожиб амални тарк қилса ёхуд ўрни алмаштириб қўйилса, «саждаи саҳв» (хатони  ислоҳ қилиш саждаси) вожиб бўлади. Билган ҳолда фарз ва вожибни тарк қилган киши гуноҳкор бўлади ва бу нуқсонни тузатиш учун саждаи саҳв кифоя қилмаганидан намозини қайта ўқийди. Саждаи саҳв қилмоқчи бўлган киши икки томонга (жамоат намозида ўнг томонига) салом берганидан сўнг “Аллоҳу акбар” деб такбир айтиб яна икки марта сажда қилади, сўнг ташаҳҳуд, саловот ва дуо ўқийди ҳамда яна икки томонга салом беради. Саҳв саждасини лозим қилган бир неча сабабга фақат бир саждаи саҳв қилинади. Саждаи саҳв қилишга сабаб бўлувчи омиллар бешта: рукн такрори, рукн тақдими (илгари бажариш), рукн таъхири (кечиктириш), тағйири вожиб (вожибнинг ўрнини ўзгартириш), тарки вожиб ва таъхири вожиб.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР