loader

СЕҲР

Ғайбий нарсаларни билиш даъвоси ёки ғайбий кучлар (масалан жинлар) ёрдамида қилинадиган ҳатти-ҳаракатлар «сеҳр» дейилади. Афсун, жоду, келажакдан хабар бериш даъвоси, динда бўлмаган калималар билан дам солиш, «иссиқ-совуқ» қилиш кабиларнинг ҳаммаси сеҳр ҳисобланади. Ат-Таҳонавий китобида «сеҳр илмнинг бир нави бўлиб, уни жавҳарларнинг хусусиятларини ва юлдузларнинг буржларини билишдан истифода қилинади», дейилган бўлса, Ал-Қалюбий «сеҳр шариатда ифлос руҳларни махсус сўз ва амаллар орқали ишлатиб, одатдан ташқари ҳолатларни келтириб чиқаришдир», деб таъриф берган. Қуръони карим ва ҳадиси шариф ҳукми билан сеҳр улкан гуноҳ саналади ва у ширкка тенглаштирилади. Ҳанафий мазҳаби уламолари фикрича, сеҳргарнинг тавбаси қабул қилинмайди. Жамиятда фасод тарқатгани учун унинг қатли вожиб, деб ҳукм чиқарилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР