loader

СУДАН РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 2 505 800 кв. км., аҳолиси: 31,8 миллион киши, пойтахти: Хартум шаҳри, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 26 штатга бўлинади, йирик шаҳарлари: Омдурман, Шимолий Хартум, Порт-Судан, пул бирлиги: Судан динори. Қадимда Судан ҳудудида Нубия давлати жойлашган эди. Милоддан аввалги 8-7-асрлар ниҳоясида Нубия подшоҳлари Мисрга бостириб кириб, у ерда ўз ҳукмронликларини ўрнатишди. Милоднинг тўртинчи асрида Нубия аҳолиси насронийликка киритилди. Еттинчи асрда мусулмон араблар томонидан Миср фатҳ этилганида Судан ҳудудида иккита Нубия давлати мавжуд эди. Улар Мисрдан бўладиган ҳужумни қайтаришга қодир кучли давлатлар эди, аммо кўчманчи арабларнинг кириб келишига тўсқинлик қилолмади. 14-15-асрларда арабларнинг кириб келиши Нубия давлатининг парчаланишига олиб келди. 19-аср ўрталаридан бошлаб бу ерларга Оврупа сайёҳлари, савдогарлари ва миссионерлари кўплаб кела бошлади, бу эса фил суяги ва қул савдосини кучайтириб юборди. Мамлакат 1956 йил 1 январда мустақилликка эришди. Аммо бу ҳам Суданга тинчлик-хотиржамлик олиб келмади. Ҳокимият учун курашлар ва ҳарбий тўнтаришлар, фуқаролик урушлари ва диний тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда. Мамлакат аҳолисининг 70 фоизини мусулмонлар ташкил этади, улар асосан Аҳли сунна вал жамоанинг моликия мазҳабига мансуб. Ҳанафия ва шофеъия мазҳабларига эргашувчилар ҳам бор. Сўфийликнинг бир неча тариқатлари ўз издошларига эга. Кўчманчи ва ярим кўчманчилар ўртасида 5 миллионли ансория оқими тарафдорлари бор. Аҳолининг 25 фоизи мажусийлар, 5 фоизи эса насронийлардир. Судан Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР