loader

СУРИЯ АРАБ РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 185,2 минг кв. км., аҳолиси: 17, 1 млн. киши, пойтахти: Дамашқ шаҳри, давлат тузуми: республика, бошқаруви: президентлик, йирик шаҳарлари: Ҳалаб, Хумс, Ал-Ладхимия, Ҳамоҳ, пул бирлиги: Сурия фунти. ўарбий Осиёда жойлашган Сурия (Шом) шимолда Туркия, жанубда ¤рдун (Иордания), ғарбда эса Лубнон (Ливан) ва Исроил (Жўлан тепаликлари) билан чегарадош давлат. Мамлакат ўн тўртта муҳофаз (губерна)дан ташкил топган. Сурия жуда қадим тарихга эга мамлакат саналади. Милоддан аввалги 1760 йилларда Вавилон таркибига кирган. Юз йилдан сўнг уни хетлар босиб олишган. Миср фиръавни Рамзес Иккинчи ҳам унга кўз олайтирган, аммо Хумс яқинида мағлубиятга учраган. Кейинчалик мамлакат кўп марта қўлдан-қўлга ўтиб, финикийлар, оссурияликлар, ахамонийлар, эллинлар ҳукмронлиги остида яшашга мажбур бўлди. Шом ерлари Ислом неъмати билан шарафлангунига қадар етти аср мобайнида, аввал Рум, кейинчалик Византия, сўнгра форс давлатлари тасарруфида бўлди. Бу даврга келиб, шомликлар бутун ¤ртаер денгизи атрофларида савдогарлари, саркардалари, олимлари ҳамда ҳуқуқшунослари билан шуҳрат топишган. Араб жазирасининг Макка ва Мадина шаҳарларида илоҳий ваҳий нозил бўлганидан сўнг Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) Шомнинг мусулмон ўлкаси бўлишини истаб, бир неча бор вакил жўнатдилар. Чунки Яман ва ¤рдун оралиғида қатнайдиган  савдо ва ғалла карвонлари Шом орқали ўтарди. Милодий 634 йили машҳур Ислом саркардаси Холид ибн Валид бошчилигидаги мусулмон қўшинлар Бусро ва Дамашқни, кейинроқ эса Валабакка ва Хумс шаҳарларини фатҳ қилишди. 636 йилнинг кузида византияликларнинг юз минглик қўшинига қарши оз сонли ибн Валид аскарлари Ярмуқ дарёси яқинида қақшатғич урушга кирадилар ва тўла ғалаба қозонадилар. Бу жанг Ислом ғазотлари ва фатҳлари тарихида юксак ўрин тутган воқеадир. Милодий 661 йили Шом волийи Муовия ўзини халифа деб эълон қилганидан кейин Дамашқ салкам юз йил мобайнида умавийлар қароргоҳи ва Ислом халифалигининг тахти бўлиб турди. Кейинчалик аббосий халифалар пойтахтни Бағдодга кўчиргач мамлакатнинг шуҳрати сўна бошлади. Сўнгра уни салжуқий турклар босиб олишди. ¤н биринчи асрга келиб, ўарбий Оврупа салибчилари Шом ерларида тўртта давлат қуришди. 1290 йили султон ал-Ашраф Салоҳиддин Халил салибчиларни  тор-мор қилганидан кейин, бу элда мамлуклар ҳукмронлиги бошланди. 1401 йили Шом ерларини Амир Темур қўшинлари забт этди. 1516 йилгача бу ўлка мамлуклар, усмонли турклар, форслар ўртасида талаш бўлди ва ўша йили Усмонлилар салтанатига қўшилиб, тўрт аср мобайнида Истанбул ҳимояси остида яшади. Шом тараққиётининг чўққиси Ислом ҳазораси (сивилизатсияси) гуллаб-яшнаган даврга тўғри келди. Сурия аҳолисининг 82 фоизи мусулмон, шундан 68 фоизи суннийлар, 14 фоизи шиалар. Шунингдек, бу юртда друзлар, исмоилийлар, насронийлар ҳам бор. Сурия ИКТ аъзосидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР