loader

ШАЙХ ЗАЙНИДДИН

Шайх Зайниддин ибн Шаҳобиддин Абу Ҳафс Умар ас-Сухравардий, йирик тасаввуф шайхларидан. 1164 йили Бағдодда туғилган. Отаси шайх Шаҳобиддин Бағдод сўфийларининг раҳнамоси, шайхлар шайхи, Сухравардия тариқати асосчиси бўлган. Унинг бир неча асари, жумладан «Авориф ул-маориф» ўнлаб тилларга таржима қилинган. Шайх  Зайниддин отасининг кўрсатмасига биноан Тошкентга келиб, Кўкча даҳасидаги қабристон чиллахонасида истиқомат тутади. Тошкент аҳлига тариқатини тарқата бошлайди, ваъз-иршодлар қилади. 1259 йили тўқсон беш ёшида вафот этган ва чиллахона ёнига дафн қилинган. Ўн бешинчи аср охирида Амир Темур фармони Билан унинг қабри устига муҳташам мақбара ва ёнига кейинчалик масжид тикланган. Шайх Зайниддин масжиди бир неча бор таъмирланган. 1910 йили Иброҳим ҳожи Каримбой ўғли хонақоҳ олдига айвон ва шийпон қурдирган. 1943 йилда унга жомеъ мақоми берилган. 1995 йилда Саудия Арабистони фуқароси Абдулҳамид Қаттон ҳомийлигида масжид бутунлай қайта қурилди. Умумий саҳни 700 кв. метрга етди. Ҳозир унинг ёпиқ биносида 12 минг, жами саҳнида эса 25 минг киши намоз ўқийди. Унда турли йилларда Қори махдум домла, Набирахўжа эшон, Мулла Фозил қози, Шаҳобиддин қори Махсумов, Пўлат қори, Минҳожиддин қори, ҳожи Тоҳир қорилар имомлик қилишган. 1983 йилдан бу вазифани Раҳматуллоҳ қори Обидов бажариб келяпти.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР