loader

ЯРМУҚ ЖАНГИ

Милодий 636 йили мусулмонларнинг византияликлар билан жанги шу ном билан аталган. Византияликлар айрим араб  қабилалари  билан иттифоқ тузган эдилар. Йирик Бани Ҳассан  қабиласи Фаластинга  кўчиб бориб, насроний динини  қабул  қилган ва олтинчи асрда ҳозирги Иорданияга асос солган эди. Уларнинг кучли   қўшинлари бўлган. Византияликларнинг бош  қўмондони энди ҳассанийларни Холиднинг кичик ҳарбий кучларига қарши юборди. Лекин яшиндай қўлга тушмас Холид  бани Ҳассан  устига шундай шиддатли ҳужумлар уюштирдики, улар Марж Роҳит жангида таслим бўлдилар.  Сўнгра у бошқа араб  қўшинлари билан бирлашди. Бу Абу Бакр  вафот этган вақтга тўғри келди. Умар ибн Хаттоб даврида ҳам Шом тадбири давом эттирилди. Ниҳоят  иккала  қўшин Ярмуқ дарёси  соҳилида учрашди.  Ҳали тажрибаси бўлмаган, ҳарбий санъатга  яхши  ўргатилмаган Ислом  қўшинлари  Византиянинг буюк  қуролли  кучларини таслим  қилди. Жуда  катта қирғин бўлиб, империя аскарлари батамом йўқ  қилинди.  Мусулмонлар ҳал  қилувчи ғалабага эришдилар. Милодий 636 йилдан кейин насронийлар Шомдан  маҳрум бўлдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР