loader

ҚИЁС

Шаръий аҳкомлар манбаининг тўртинчиси. Китобдан, суннатдан, ижмоъдан топилмаган шаръий бир масала ҳақида мужтаҳидларнинг ўша масаланинг мисоли (ўхшаши) билан муқояса этилиши,  қиёсланиши «қиёс», дейилади. Қиёсдан чиққан шаръий ҳукмлар китоб, ҳадис, ижмоъ каби тўғридан-тўғри собит қилинмайди.
Қиёсга мисол: Қуръон оятидаги далил билан ароқ ичиш ҳаром, деб ҳукм чиқарилган. Фуқаҳолар фикрича, ароқни ҳаром деб ҳукм чиқаришга сабаб бўлган омил маст қилишидир, демак, маст қилиш – ароқнинг иллати. Мана шу иллат бошқа нарсада ҳам топилса (масалан, гиёҳванд моддада),  уни ароққа қиёс қилиб, унга ҳам ҳаром деган ҳукм чиқарилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР