loader

ҲАДИС

Луғатда «гап-сўз» маъносини англатади. Истилоҳда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг турли ҳолат ва кўринишларда айтган гап-сўзлари, уларга муносабатлари, у зотнинг қилган ишлари ва шамоиллари, ахлоқий сифатлари ҳақидаги хабар-маълумотлар «ҳадис» дейилади. Ҳадислар ҳозиргача ёд олиниб, ўрганилиб, ҳаётда қўлланилиб келинмоқда ва улар динимизнинг Қуръондан кейинги иккинчи асоси-масдари саналади. Пайғамбаримиз ҳадисларини биринчи бўлиб халифа Умар ибн Абдулазиз тўплатган, биринчи ҳадис китобини тобеъин Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий ёзган, ҳадисларни йиғиб илк китоб («Муватто») қилган муҳаддис Имом Молик бўлишган. Ҳадис илми билан шуғулланувчи олим «муҳаддис» дейилади. Баъзи муҳаддислар «ҳадис» тушунчасида «янгилик» деган маъно бор, дейишган ва бу сўзни «қадим» (Қуръон) сўзининг муқобилида ишлатишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР