loader

ҲАДИС ИЛМИ

Исломнинг иккинчи асл манбаи-масдари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидир. Ҳадисларни тадқиқ этувчи илм «ҳадис илми», бу илм билан шуғулланувчи олим «муҳаддис», ҳадисларни ривоят этувчилар, бошқаларга етказувчилар эса «ровий», дейилади. Ҳижрий 100 йилгача ҳадисни ёзиб қўйиш расман йўлга қўйилмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини биринчи бўлиб тўплатган халифа Умар ибн Абдулазиз, биринчи ҳадис китобини ёзган тобеъин Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий, ҳадисларни илк китоб («Муватто») қилган муҳаддис Имом Молик бўлишган. Энг кўп ҳадис ривоят қилган Абу Ҳурайра (5374 та), Абдуллоҳ ибн Умар (2630 та), Анас ибн Молик (2286 та), Абдуллоҳ ибн Аббос (1660 та), Жобир ибн Абдуллоҳ (1540 та), Абу Саид Худрий (1170 та), Абдуллоҳ ибн Масъуд (848 та)ларнинг номлари Ислом оламида машҳур. Улуғ алломалардан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Ибн Можа, Имом Доримий, Имом Ҳокимлар энг улуғ муҳаддислардандир. Аввалги олти муҳаддиснинг «Саҳиҳ» ва «Сунан» китоблари «Кутубус-ситта» («Саҳиҳус-ситта») деб аталади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР