loader

025. Фурқон (Қуръон) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 77 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрпбон, ниҳоятда раҳмлнк Аллоҳ номи ила

1. Буюк бир Китоб соҳибидур Ул зотики, тушурди Қуръовни ўз хос бандасиға, токи бўлсин аҳли олам учун қўрқитгувчи,
2. Ул зотики, Анга хосдур осмонларнннг ва ернинг ҳокимияти ва тутмади Ул ҳеч бир фарзанд ва бўлмади Анинг шериги подшоҳликда. Яратди ҳар нарсани ва анинг учун хос андаза қўйдн.
Қуръони карим таъбирлари фурқондур, чунки нузуллари ила ҳақ ва ботил бир-биридин ажралди. Парвардигорнингхос бандаси жаноби саййиди олам Муҳаммад мустафодурларки, камоли убуд (қуллик) ниятларидин мумтоз бўлғон Абдуллоҳдур. Қўрқитгувчи расули акрамдурлар, ё Қуръош карим икки одам тақлидин мавҳум будурки, ҳазрати саййиди олам пайғамбаримиз танҳо араблар учун пайғамбар эмасдурлар, балки арабу ажам ва инсужинс — ҳаммалариға баробар пайғамбардурлар, ул кишини юборган Зот ер ва осмонларнинг подшоҳи, фарзанду шерикдин тоза, анда бор ҳар бир нарсани яратгувчи ва аларни ўзлариға муносиб андазада қўйгувчи якка-ягонадур.
3. Ва тутдилар мушриклар Андин бошқа бир мувча маъбудларники, яратмаслар ҳеч бир нарсани ва ўзлари яратилурлар. Ва эга бўла олмаслар ўзлари учун на зарарға ва на фойдаға ва қудратлари етмас на ўлишға ва на тирилишға ва на ўлгандин кейин тиргизишға.
4. Ва дедилар кофирлар: "Бу Қуръон ёлғондин бошка нарса эмаски, ул ани тўқийдур ва ёрдам берибдур анга анинг учун бошқалар". Таҳқиқ, зулм қилдилар ва ёлғон сўзладилар!
5. Ва дебдурларки: "Аввалгиларнинг ҳикояларидуқки, ани ёздириб олибдур, ўшал мазмунлар анга эшитдирилур субхи шом".
6. Сиз денг: "Тушурибдур ави Ул зотики, билур махфий варсаларни осмовларда бўлсин ва ерда бўлсин. Албатта Ул мағфиратлик, меҳрибондур!"
7. Ва дерлар: "Нима бўлибдур бу пайғамбарғаки, таом ер ва бозорларда юрвб турур? На учув тушурмади авга бир фариштаки, бўлса анинг ила баробар қўрқитгувчи!
8. Ё ташламадв авга бвр хазина, ё бўлмади авивг бир боғикв, авдив еб турсин!" ва дебдурлар золимлар: "Сизлар эргашурсизлар фақат жоду қилинган кишвға!"
9. Боқинг нечук мисолларви баёв қилурлар сизиинг ҳақивгизда, эвди алар оздилар йўлдин ва йўл топмадилар!
10. Буюк баракот сохибидур Ул зотики, хохласа берур сизға авдин яхшироқни — жаннатларники, оқиЬ турур остларидин ариқлар ва берур сизға қасрларни.
Яъни, Аллоҳ таоло ожизликдин покдур. Ул агар хоҳласа сизға алар деган боғдин яхшироқ боғларни ато ҳила олур ва сиз учун нечук шоҳона ҳасрлардин баланд қасрларни яратур. Лекш ҳшшат ила филҳол ани хоҳламас. Мунофиқлар эса деганларидин зиёда нарсаларни ҳозир қилинганда ҳам ҳаргиз иймон келтирмаслар.
11. Балки алар ёлғов балурлар қвёматнв ва тайёр қилнб қўйдук Биз қиёматни ёлғов дегав квшига жахаввамни,
12. қачов ул кўрса аларви узоодив эшитур авивг ғазаблик овозин ва шовқинин.
13. Ва қачон ташлавсалар анинг тор бвр ервга қўл-оёқларч боғлавиб, чақирурлар ўлимни!
14. (Дейилур): "Чақирмавглар бир ўлимии бу кув ва чақнринглар кўп ўлимни!"
Дўзахда ҳар бир кофир учун хос мақом бўлурки, андин ҳўзғала олмас ва гуноҳлари бир ҳисм бўлғон бир мунча гуноҳкорларни баробар қилиб, занжирларға боғлаб қўйилур, ул вақт мусибатдин қийналиб ўлимни чақирурлар, лекин бир бор ўлиб қутилсалар жон дерлар, ҳар бир ажиб ёмон ҳолларни кўрурларки, минг бор ўлгандин ёмонроқдур.
15. Сиз денг: "Бу ҳолат яхшироқдурми ёки абадий турадирган жаннатки, муттақийларға ваъда қилинибдур ва ул аларға жазо (мукофот)дур ва охирги мақомдур".
16. Бордур алар учун анда ниманики хохласалар, доим турурлар анда; бу ваъда Парвардигорингиз зиммасиғадур, сўрашга лойиқдур.
"Ваъдаи масъулан" — масъул ваъдадин мурод вафо ҳилиниши вожиб бўлғон ваъдадурки, Аллоҳтаоло фазл карами ила ўз зиммасит олгандур, анингучун муттақийлар сўрашға ҳаҳдордурлар.
17. Ва ул куники аларни жам қилур Худодин бошка бўлғон маъбудлар ила ва дер: "Сизлар гумроҳ қилдингизларми бу бандаларимни ё булар ўзлари йўлдин озурларми?"
18. Арз қилурлар: "Покдурсан! Муносиб эмасдур бизларғаки, биз Сандин бошқаларни дўст тутайлик ва лекин, бас, Сан фойдалантирдинг аларнн ва оталарини, шу қадар унутдилар Санинг ёдингаи ва алар халок бўлгувчи қавм эрдилар".
19. Тахқиқ, ёлғончи қилдилар сизларнинг сўзларингизни, эмди сизлар ва қайтара олурсиз ва на мадад ола олурсизлар. Ва квмики золим бўлса сизлардин тоттврурмяз анга буюк азоб.
20. Ва юбормадук сиздин аввал пайғамбарларни, магар алар таом ер эрдилар ва бозорларда юрар эрдилар. Ва қилдук Биз баъзиларингизни баъзиларингиз учун имтихон, оё, сабр қилурсизларми? Ва Парвардигорингиз кўриб турур.
Яъни, пайғамбарлар ҳаммалари инсон эрдилар, инсонлар каби ер ва ичар ва заруратлари учун бозорға борар эрдилар. Парвардигор кофирларнинг аъмолларин имтиҳон учун пайғамбарларни ва пайғамбарлар сабрларин учун кофирларни пайдо қилгандур ва ҳаммаларин муомалаларин кўриб турур.
21. Ва дедилар ул зотларики, умид этмаслар Бизға йўлиқишни: "Нечун тушурилмади бизларға фаришталар ё на учун биз кўрмасмиз Парвардигоримизни!" Алар албатта ўз дилларида ўзларин улуғ билдилар ва нихоятда ҳаддин ошдилар.
22. Ул куники кўрурлар фаришталарни, хурсандлик йўқдур ул кун гуноҳкорларға ва алар дерлар: "Паноҳ сизлардин, паноҳ!"
23. Етиб келдук Биз ул амаллар устиғаки алар қилиб эрдилар, бас, қилиб юбордук ани учиб юрган тупроқ каби.
24. Жаннатилар ул кун яхшироқдурлар махал (ўрин) хусусида ва мағруброқдурлар роҳат мақоми тўғрисида!
25. Ва ул куники, ёрилур осмон бир булут сабабидин ва тушурилурлар фаришталар пайдарпай,
26. ҳақиқий подшоҳлик ул кун Раҳмонғагина хосдур ва бўлур ул кун кофирларға мушкул кун!
Қиёмат куни осмонлар ёрилгандин кейин юқоридин булут каби бир нарса тушиб турган кўринур. Анда Аллоҳ таолонинг бир хос тажаллийси бўлур. Анинг ила баробар беадад фаришталар бўлурлар ва осмонларнинг фаришталари ул кун рўйи ҳашргоҳға тушурлар. Ул куннингҳокимияти танҳо Раҳмоннинг ўзиға хос бўлур. Раҳматиға мустаҳиқ бандалар нақадар ул кун ҳисса олсалар, кофирлар учун шул қадар оғир ҳоллар пайдо бўлур.
27. Ва ул куники тишлар золим икки қўлин деган ҳолда: "Эй кошки, ман расул ила бўлиб бир йўлға тушган бўлсам эрди!
28. Вой манга, кошки ман фалончини дўст қилган бўлмасам эрди!
29. Таҳқиқ, гумроҳ қилди ул мани насихатдин ул манга келгандин кейин ва шайтон эса инсонға мадад вақтида фириб бергувчидур!"
Агарчи тафсирчилар бу золимни Уҳба ибн Абу Муит деб, фалончидин Утба ибн Халаф мурод десалар ҳам, ҳар бир золим ва ҳар бир фалонийга мувофиқ кела олур, яъни, дунёда ҳазрат расули акрамҳидоятларидин баҳра олмас эрдилар, "лайта валаалла" (кошкийди, балки, эҳтимол) суҳбатларига берилиб, азиз умрин зое қилган ҳар бир инсон бу ҳадар афсус ва надоматда бўлур. Ани йўлдин оздирган шайтон анга мадад қила олмас
30.    Ва деди расул: "Эй Парвардигорим, манинг қавмим бу Қуръонни ташланди қилиб қўйдилар".
Агарчи буояти шарифа мазмуни кофирларнинг Қуръони карим ҳақида кўрсатган густоҳлик (калтабинлик) ва андин бебаҳраликларидин бўлғон, расули акрам забони муборакларидин ҳикоят бўлса ҳам, бовужуди Қуръони мажидни тасдиқ этмаслик, ани яхши ту- шунмаслик, ани ўқимаслик, анинг қироати тасҳиҳи учун саъй ҳилмаслик ва ани қўйиб бошқа ҳақир (паст) нарсаларға машғул бўлмак ҳаммаси ботадриж бу ҳукмга боғлиҳдур.
31.    Ва мана шундоқ пайдо қилдук Биз ҳар бир набив учун мужримлардин душманларни. Кифоя қилур Парвардигорингиз сизға раҳнамоликда ва мададкорликда!
32. Ва дедилар кофирларки: "На учун тушурилмади Қуръон пайғамбарга биргина вақтда?" Биз шундоқ тушурдук, токи анинг ила сизнинг дилингизни собит қилайлук ва ани ўқиб эшитдирдук тўхтаб-тўхтаб.
33. Ва алар келтирмаслар сизға ҳеч бир саволни, магар Биз келтирурмиз сизға ҳақ жавобни ва яхшироқ баённи.
34. Ул одамларики, юзлари ила сурилиб келтирилурлар жаҳаннам тарафиға, алар жой хусусида ниҳоятда ёмондурлар ва ғоятда йўлдин озгандурлар!
35. Ва таҳқиқ, Биз бердук Мусоға китоб ва қилиб бердук анинг ила биродари Ҳорунни вазир.
36. Кейин Биз дедук: "Ҳар нккиларингиз боринглар ул жамоа қошлариғаки, Бизнннг оятларимизни ёлғон дедилар" ва Биз ҳалок этдук аларнн билкулли.
Бу нишонлар ояти таквинийядурки, Худонинг вужудиға ва ваҳдониятиға далолит қилур ё ўтган пайғамбарлардин қолган мупипафиқ^а нишонлардурки, аларға тасдиқ этмай кофир бўлдилар.
37. Ва Нуҳ қавмини ҳам, вақтики ёлғончи қилдилар пайғамбарларини, ғарқ этдук аларни ва қилиб қолдурдук аларни одамлар учун ибрат ва хозирлагандурмиз золимлар учун дардлик азоб.
38. Ва Одни ва Самудни ва қудуқ эгаларини ва алар ўрталарида бир неча жамоатларни (ҳалок этдук). "Расс" (қудуҳ) — бир қудуқ номидур, асҳоби Расс пайғамбарлари бир қавлда ҳазрати Шуайбдурлар, баъзилар бошқа дебдурлар. Булқудуқ атрофида ўлширур эрдилар. Қудуқ ўшрилиб кетиб, ўзларин ва уйларин ер ютгандур ("Жалолайн")
39.    Ва ҳаммалари учун нишонлар баён қилдук ва ҳаммаларин тамом барбод этдук. Яъни, ўшал ҳар бир умматға насиҳат ҳилинди. Вақтики алар қабул этмадилар, ҳаммалари барбод этилди.
40.    Ва таҳқиқ, бу кофирлар юриб ўтдилар ул шаҳардинки, анга ёғдирилди ёмон ёғин. Оё, ани алар кўрмасмидилар? Балки алар умид этмас эрдилар тиргизилишни. Яъни, ҳазрати Лут қавмларин шаҳарларики, маккаликлар Шом тарафиға сафар қилганларида ул харобазордия ўтур эрдилар. Макка кофирлари охиратға иймонлари бўлса эрди, ул мақомни кўриб, андин ибрат ҳосил қилур эрдилар. Лекин иймонлари йуқдур.
41.    Ва қачон булар сизни кўрсалар, сизни фақат масхара қилиб олурлар: "Оё, шулдурми Худо пайғамбар қилиб юборган одам?
42. Бу одам албатта бизни гумроҳ қилишға яқин келиб эрди маъбудларимиздин, ағар биз алар-ла собитқадам турмасак". Ва оз кунда билурлар, вақтики кўрарлар азсбни, кимдур йўлдин зиёда озган!
43. Оё, кўрдингизми ул кишиники маъбуд қилиб олибдур нафси суйган нарсани. Оё, анга зомин бўла олурсизми?
44. Ё гумон қилурсизмики, аларнияг аксарлари эшитурлар ё тушунурлар? Алар фақат тўрт оёқлик махлуқдурлар, балки алар зиёда йўлдин озгандурлар.
45. Оё, боқмадингизми Парвардигорнинг қудратиғаки, нечук узун қилибдур сояни? Ва агар хоҳласа эрди ани тўхтатиб қўюр эрди. Кейин Биз қуёшни раҳнамо қилдук.
46. Кейин Биз ани йиғиб олдук оҳиста-оҳиста.
47. Улдур ул зотики сизларға кечани либос ва уйқупи роҳат қилнб берди ва кундузни туриб юрадирган вақт қилиб берди.
48. Улдур ул зотики, юборибдур ҳаволарни башоратчи қилиб раҳматидин аввал ва тушурдук Биз осмондин пок қилгувчи сувни,
49. токи Биз тиргизайлик анинг ила ўлик шаҳарни ва ичирайлик ани махлуқларимиздин хайвонларға ва кўп инсонларға.
50. Ва таҳқиқ, Биз хар қисм тақсим қилдук ани алар ўрталарида, токи насиҳат олсинлар ва қабул қилмадилар одамларнинг кўплари ношукрликдин бошқави.
51. Лекин ва ағар Биз хоҳласак, албатта юборурмиз ҳар бир қишлоққа бир пайғамбар.
52. Эмди сиз итоат қилманг кофирларға ва жиҳод қилинг алар ила, буюк бир жиҳод!
53. Ва улдур Ул зотики, қўшди икки дарёни. Буниси ширин чанқоқ қондиргувчидур, униси бемазадур, шўрдур. Ва пайдо қилди оралариға бир парда ва мустахкам монеъ. "Баён ул-қироат" ва "Наводир ул-усмонийя" китобларида нақл қилинибдурки, Бенгал уламоларидин икки. муътамид шахс сўзича, Аркондин жойилғомға қадар дарёнингҳар икки тарафи алоҳида-алоҳида икки дарё бўлиб кўрилур эмиш. Бири қора ва бири оқ. Қорасида бошқа дарё каби тўфон ва мавж бўлурэрмиш ва оқи ором турур эрмиш. Кема оқида юрар эмиш, ўрталарида бир чизиқ каби нарса бор эмиш. Қорасин суви шўр бўлиб, оқининг суви ширин эмиш.
54. Улдур ул зотики яратди сувдин одамизодни, кейин қилди ани насаб ва куёвлик сохиби. Ва санинг Парвардигоринг қодирдур!
55. Ва ибодат қилурлар Худони қўйиб ул нарсағаки, на фойда қилур аларға ва на зарар қилур аларға. Ва кофир Парвардигорин хилофиға ёрдам бергувчидур.
56. Ва Биз юбордук сизни фақат башорат бергувчи ва қўрқитгувчи қилиб.
57. Сиз денг: "Ман бу нарсаға сизлардин ҳақ тиламасман, магар кимки хоҳласа Парвардигорин тарафиға йўл тутмакни тутсиа".
58. Ва таваккал қилинг Ул ўлмайдирган, ҳамиша тирик Худоға ва тасбеҳ айтинг Анга ҳамд ила ва Ул кифоя қилур бандаларин гуноҳларин билишда.
59. Ул шундоз зотдурки, яратибдур осмонларни ва ерни ва ораларида бор нарсаларни олтя кунда, кейин қарор олибдур аршға, беҳад меҳрибондур, савол қил Анинг хақида бирор хабардордин.
60. Ва қачон дейилса аларғаки, сажда қилинглар Раҳмонға, дерлар: "Ва нимадур Раэ(мон? Сажда қилайлукми ул нарсағаки, сан буюрурсан бизни?" Ва зиёда қилур бу сўз аларнинг нафратларин.
61. Буюк баракот соҳибидур Ул зотики, пайдо қилди осмонда катта юлдузларни ва пайдо қилди анда чироқни ва ёритгувчи ойни.
"Буруж" — буржнинг жамидурки, юлдузларнинг мадорлари ва осмон қалъасининг ул ҳиссасидурки, аларда фаришталар саботлик ҳилурлар ва туннинг чироғидур.
62. Улдур ул зотики, қилибдур кеча ва кундузни бир-бириға ўринбосар, ул киши учунки, хоҳлайдур насиҳат олмакни ва хохлайдур шукр қилмакни.
Яъни, кеча кетиб ўрниға кундуз келур ва кундуз кетиб ўрниға кеча келур. Банда ўзи учун панду насиҳат талаб қилса, шул воқеада буюк панд бордур. Ва агар шукр қилмакчи бўлса, бу воқеа учун ҳар қанча шукр қилса ҳам камдур.
63.    Ва Раҳмоннинг хос бандалари ул зотлардурки, юрурлар ер юзида тубанлик ила ва
қачон сўз қилса аларға жоҳиллар, дерлар: "Салом!"
Яъни, юрсалар ғоятда ожизлик ва хоксорлик ила юрурлар. Жоҳиллар кўтаҳлик ила бир номуносиб сўз ҳилсалар, алар ила баробар бўлиб сўкиишаслар, балки салом бериб муомалани тамом қилурлар, ё бир қисм сўз қилурларки, шариат итобидин саломат қолурлар.
64.    Ва ул зотларики, кечаларни Раббилариға сажда ва қиём қилган ҳолда ўтказурлар
65. ва ул зотларики, дерлар: "Эй Парвардигоримиз! Узоқ қил биздин жаҳаннам азобин!
66. Албатта анинг азоби нихоятда кулфат бергувчидур, албатта ул ўзи кўп ёмон жой ва мақомдур!"
67. Ва ул зотларики, қачон харж қилсалар, нсроф ҳам қилмаслар ва тавглик ҳам қилмаслар ва булар анннг ўртасида баробар.
68. Ул зотларшш ибодат қилмаслар Худо ила бошқа маъбудга ҳам ва ўлдирмаслар бир шахсни(кн), харом қилибдур Худо, магар ҳақ нла ва зино қилмаслар. Ва кимики қилур ани — мубтало бўлур қаттиқ гунохга.
69. Анинг азоби икки баробар бўлур қиёмат кунида ва қолур ҳамиша ул азобда хор бўлиб,
70. магар ул кишики, тавба қилибдур ва иймон келтирибдур ва қилибдур яхши шпяи, Аллох аларнвнг ёмонликларив ўрниға яхпшлик иноят қилур. Ва Худо мағфиратлик, мехрибондур!
71. Ва кимики тавба қилур ва қилур яхши ишни, албатта ул киши Худо тарафиға яхши қайтур.
Аввалги тавба қилгувчи кофир эрдики, тавба қилиб мусулмон бўлди ва бу тавба қилгувчи мусулмон гуноҳкордур.
72. Ва ул зотларики, ёлғон гувоҳлик бермаслар ва қачон ўтиб қолсалар беҳуда нарса қошидин, улуғлардек ўтиб кетарлар. 73. Ва ул зотларики, қачон насиҳат қилинса Парвар — дигорларин ояти ила анга карлар ва кўрлар каби йиғламаслар.
Яъни, ёлғон сўзламаслар ва гуноҳ мажлислариға бормаслар, қайси бир ерда беҳуда ишлар ё сўзлар бўлса, андин ўзларин сақлаб ўтиб кетурлар. Қачон бир олим Қуръон ва ҳадисдин на^л айтиб насиҳат қилса, карлар ва кўрлар каби дунёдин бехабар ўтурмаслар.
74. Ва ул зотларики, дерлар: "Эй Раббимиз! Бер бизларға хотинларимиз ва авлодларимиз тарафларидин кўзлар рохатин ва айлагил бизларни муттақийларға пешво!"
75. Шундоқ зотларға баланд маҳаллар берилур сабрларин баракотидин ва кутиб олинурлар анда дуо ва салом ила,
76. ҳамиша қолурлар анда, қандоқ яхши жой ва мақомдур!
77. Сиз денг: "Парво қилмас снзларға манинг Раббим агар бўлмаса дуолариигиз. Тахқиқ, сизлар ёлғон билдингизлар, эмди анқариб ул сазо сизларға лозимдур".
Яъни, Парвардигорим сизларнингдуо ва илтижоларингизға раҳм қилур. Анингучун тездин бало юбориб сизларни нобуд этмас, агар зор-нолаларингиз бўлмаса эрди, ҳачонлар сизларни барбод этиб ташлар эрди. Ҳозир ҳам Қуръон ва расулни ёлғон дерсизлар, агар бу эътиқоддин тавба ва надомат қилмасангизлар, оз фурсатда азоби Илоҳийя келиб ёпишурки, анинг иложин топа олмассиз. Чунончи, Бадр жангида бусазолар аларға берилди. Етмиш адад буюклари ҳалок бўлдйлар.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР