loader
Foto

Аллоҳ таолони зикр қилиш

Аллоҳ таолонинг зикри ҳам ёқимли ҳам осон ибодатдир. Мўмин арзимас ҳаракати билан, ҳар қандай пайтда бу ишни адо қилиши мумкин.

Зикрнинг фазли ва фойдаси беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг баъзи ўринларида Ўзини зикр қилиш лозимлигини таъкидлаган. Масалан, “Аҳзоб” сурасида шундай дейилган:

“Эй, имон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар ва эрта-ю кеч Унга тасбеҳ айтинглар!”. (Аҳзоб, 41-42-оятлар)

Маълумки, бандалари томонидан қилинган зикрдан Аллоҳ таолога ҳеч қандай наф йўқ. У зот бандаларининг зикрига муҳтож ҳам эмас. Лекин, бу амалда бандаларнинг ўзлари учун битмас-туганмас фойда бор. Кўп зикр қилиш сабабли банданинг Аллоҳ таоло билан алоқаси мустаҳкамланиб, руҳан озуқаланиб боради. Зикр орқали бандада куч-қувват пайдо бўлади. Руҳий қувват натижасида инсоннинг нафс ва шайтонга қарши туриши осонлашиб, гуноҳлардан сақланиши енгил бўлади. Шу билан бирга, ҳар бир зикрдан кейин номаи аъмолда яхшилик ҳам зиёдалашиб бораверади:

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят цилинади:

“Икки аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига савол сўрагани келдилар. Улардан бири: “Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси инсон яхшироқ?”, деди. У зот: “Умри узун бўлиб, амали яхши бўлгани”, дедилар. Бошқаси: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун Ислом шариати кўпайиб кетди.

Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг”, деди. У зот: “Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин (тўхтамасин)”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу ан.ҳудан ривоят ҳилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикр қилин-майдиган уй ҳудди тирик ва ўлик (инсон) мисоли кабидир”, дедилар”. (Муттафақун алайҳ)

Абу Х,урайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир жамоа мажлисда ўтириб, (Аллоҳ таолони) зикр қилмай тарқалса, гўёки эшак ўлимтиги устидан тургандек бўладилар ва ўша мажлис улар учун (қиёмат куни) ҳасрат бўлади”, дедилар”. (Имом Аҳмад ривояти)

Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар мажлис охирида бу сўзларни ўқишни кўрсатма қилиб берганлар:

“Субаҳаанака-л-лоҳумма ва биҳамдика ашҳаду ан лаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайка”.

Тасбеқнинг маъноси: Эй Аллоҳим! Сени поклайман ва ҳамду сано ашпаман. Сендан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман. Сенгагина истигфор айтаман ва Сенгагина тавба циламан”. Бу нарса шу мажлисдаги хато-камчиликларга каффорат бўлади. (Насоий ривояти)

Аллоҳнинг зикри - улуғ фазилат бўлишига қарамай Аллоҳ таоло уни шундай осон қилдики, бу ишни қилиш учун ҳеч нарса талаб этилмайди. Агар таҳорат билан қиблага юзланиб, фикрни бир жойга қўйиб зикр қилишга қодир бўлса, нур устига аъло нур. Лекин, имкони бўлмаса, айланиб, юриб, туриб, ўтириб ва иш қилиб бўлса ҳам, хуллас, ҳар қандай ҳолатда бу ибодатни бажариш мумкин. Бунинг учун таҳорат ҳам шарт эмас. Ҳатто, жанобат ва ҳайз ҳолатларида ҳам зикр қилиш жоиз. Фақат, ялонғоч ҳолатда, нажосат ўрнида, масалан ҳожатхонада тил билан зикр қилиш дуруст бўлмайди. У вақтда ҳам қалб билан зикр қилиш мумкин. Шу сабабли, инсон улуғ ибодат савобини ҳар вақт, бирор хос меҳнат ва машаққатсиз қўлга кирита олади. Муносиб гап шуки, эрталаб ёки кечки пайт бир оз вақт ажратиб, рисоладагидек таҳорат билан қиблага юзланиб, ҳаёлни бир жойга қўйиб зикр қилса, бошқа вақтларда эса айланиб, юриб, ётиб, ўтириб зикр қилса, неъмат устига неъмат бўлади.

Қуйида бир неча қисқа зикрлар келтирилади. Айланиб, юриб бўлса ҳам уларни айтиб, тилнинг вирдига айлантириб олинса фазилат устига фазилат бўлади.

1. Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузурида энг маҳбуб бўлган қуйидаги тўрт жумлани айтганлар:

“Субҳаана-л-лоҳи, ва-л-ҳамду ли-л-лоҳи, валаа илааҳа илла-л-лоҳу ва-л-лоҳу акбару”.

Маъноси: “Аллоҳ барча айбу нуцсоидан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўҳ ва Аллох, улугдир”. (Имом Муслим ривояти)

2. Ҳадисда келишича, икки жумла Раҳмонга жуда маҳбуб, тилга енгил, амал тарозисида эса оғирдир:

“Субаҳаана-л-лоҳи ва биҳамдиҳи субаҳана-л-лоҳил-ъазийм”.

Маъноси: “Аллоҳ барча айбу нуҳсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Улуг Аллоҳ покдир”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

3. Ҳадисда (Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳи)ни кўп ўқинглар. Чунки, бу сўзлар жаннат хазиналаридан бир хазинадир, дейилган.

Маъноси: “Тоат цилишга ҳам, гуноҳдан сақланишга ҳам куч-цувват фаҳат Аллоҳ томонидандир”.

4. Ҳадиси шарифга биноан ким тонгда қуйидаги сўзларни ўқиса, бас, унга Исмоил алайҳис-саломнинг фарзандларидан ўнта қулни озод қилганлик савоби етади, ўнта савоб ёзилади, ўнта гуноҳ афв этилади, ўн даража кўтарилади ва у шомгача шайтон ёмон-лигидан сақланади ва шу сўзларни шомда айтса, бас тонггача юқоридаги фойдалар ҳосил бўлади.

“Лаа илааҳа илла-л-лоҳу ваҳдаҳу лаа шарий-ка лаҳу, лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду, юҳйий ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайъин қодийрун”.

Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўҳ. У ёлгиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. (У) тирилтиради ва (У) ўлдиради. У хар бир нарсага крдирдир”. (Абу Довуд ривояти)

“Ҳасбия-л-лоҳу, лаа илаҳа иллаа ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббу-л-ъарши-л-ъазийми”.

Маъноси: “Аллох, менга кифоя ҳилгувчидир. Ундан ўзга илох йўцдир. Унга таваккул этдим ва У улкан Аршнинг Парвардигоридир”.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР