loader
Foto

Тавҳид Аллоҳга иймон демакдир

Эй, мусулмон инсон! Бунинг учун Аллоҳ амр этган, динини унинг устига бино қилган, Китобини ва Расулини туширган, дунё ва охират севинчларига боғланган, ўз аҳлига ва ёрдамчиларига жаннатни, душманларига эса жаҳаннамни ваъда этган тавҳиднинг ҳақиқатини ўрганишинг керакдир. Бир қанча гуруҳлар ўзларини унга тенглаштирмоқдалар. Ўзларини ҳақиқий тавҳид соҳиби ҳисоблаб, қолганларни эса ёлғончига чиқармоқдалар.

Аристо фалсафасининг тарафдорлари ва уларга эргашган мусулмон файласуфлар тавҳидни қуйидагича изоҳлайдилар: уларга кўра бутун борлиқнинг моҳияти ва сифати мавҳумликдан иборатдир. Аллоҳ таоло ҳам ҳеч бир сифати ва моҳияти бўлмаган мутлақ бир борлиқдир. Унинг бутун сифатлари илова ва нисбийликдан иборатдир. Буни иддао қилувчилар шу даражага бориб етдиларки, самовий динларга даъват этувчи Аллоҳ таолонинг зотини, Унинг бу оламни яратиб бошқарганини, бу оламда бўладиган воқеаларни билишини инкор қилмоқдалар. Улар юлдузлар оламини қадимий дея, Аллоҳнинг ўлганларни қайта тирилтира олмаслигини, пайғамбарларнинг эса, илоҳий илмларни эмас, тажриба илмларни келтирганликларини сўйламоқдалар. Уларнинг бу иддаоси бир хурофотдир. Лекин улар бунга ҳам қаноат қилмай, қуйидаги ғояларни олға сурмоқдалар: «Аллоҳ таоло баъзи борлиқларни мутлақо билмайди, дунёдаги баъзи нарсаларни ўзгартиришга кучи етмайди, юлдузлар яратилган ҳам эмас, йўқ ҳам бўлмайди, ҳалол ва ҳаром, амр ва таъқиқ, жаннат ва жаҳаннам йўқдир". Мана шулар уларнинг тавҳидидир.

Ваҳдати вужудлар-чи? Улар фақат ўзларининг мувоҳид (бирламчи), қолганларнинг эса муаддид (кўпайган тарқалган) эканликларини исботлашга уринмоқдалар. Улар нимани тавҳид деб ҳисоблашларини биласанми? Уларга кўра шубҳасиз, тоза ва узоқ бўлган Ҳақ, яратилганларнинг ўзидир. Аллоҳ таоло бутун махлуқотларнинг ўзлиги, ҳақиқатнинг эса моҳиятидир. Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг ояти (ишоратидир). Уларда бунга далолат берувчи ишорат бордир. Булар улар тадқиқотининг янглиш эканлигини кўрсатмоқда, албатта. Янада тўғриси, ишоратнинг ўзидир, далилнинг ўзидир. Далил ва далилга айлантирилгандир. Тааддуд (кўплик) васвасасидан туғилган нарсадир. Ҳақиқат ва борлиқдан эмас. Уларга кўра никоҳланган ҳам никоҳлаган ҳам, кесган ҳам кесилган ҳам бошқа бошқа нарсалар эмас, бир нарсадир. Уларга кўра, бу илк давр васвасаларининг бир ишоратидир. Ибни Сабин айтганидек, набавий ғояларини англатишнинг вақти келганга ўхшайди: Фиръавин ва Намрудлар комил иймон соҳиби бўлган мўминлардир. Ҳақиқатан Аллоҳни таниганлардандир. Бутга сиғинганлар Аллоҳдан бошқага сиғинмаганлар. Улар ҳақ ва ҳақиқат тарафидадирлар. Она, сингил ва бегона аёл, сув ва бошқа ичимлик, никоҳнинг ҳалол ҳаромлиги ўртасида фарқ йўқдир. Ҳаммаси бир нарсадир. У эса ҳамма нарсадир. Пайғамбарлар инсонлар учун йўлни чигаллаштирганлар. Ҳақиқат улар келтирган ва даъват этган нарсалардан бошқа нарсадир.

Ўзларини "тавҳид ва адолат соҳиби", дея атаётганларнинг тавҳид ҳақидаги тушунчасини ҳам кўриб чиқайлик. Улар тавҳидни беш асосий принципнинг биринчиси демоқдалар: Бу ҳақда бирор нарса биласизми? Улар Аллоҳнинг тақдирини инкор этмоқдалар. Коинотга тааллуқли Аллоҳнинг иродасини, кучини рад этмоқдалар. Уларнинг олимлари бунга жоҳилиянинг тавҳидини ҳам қўшиб, тавҳидни шу шаклга келтирганлар:

Қадарнинг, Аллоҳ таолонинг буюк исмлари ва гўзал сифатлари инкор этилмоқда.

Бу бузуқ тавҳид тушунчасига Жабриянинг тавҳид тушунчаси қарши турмоқда. Бунинг маъноси эса қуйидагидир: Яратиш иши ҳам ва қолган ишлар ҳам Аллоҳ тарафидан содир этилади. Ҳақиқатан ҳам қуллар бирон нарса яратолмайдилар, ҳатти-ҳаракатларини бошқаролмайдилар. Бунга кучлари ҳам етмайди. Уларнинг ихтиёрий ҳаракатларининг шамол учирган япроқдан фарқи йўқдир. Махлуқотда ҳуқуқ, қобилият, ички туртки йўқдир. Ҳамма иш Аллоҳнинг тилаги билан бўлади. Бу ҳеч бир сабаб, ҳикмат ва афзалликларнинг бўлмаганини қабул этишини англатади. Ақл соҳиби бўлганлар авомдан чиққан баъзи мусулмонларнинг ва ўзларини шайх хисоблаганларнинг тавҳидларидан хабарсиз қоладиларми? Улар диний либосларга ўраниб, ўзларини солиҳ инсон сифатида кўрсатмоқдалар. Улар Аллоҳ таолони бир чеккага қўйиб, валий, қутб, дарвеш сифат кишиларни дуо қилмоқдалар, улардан фойда-эҳсон кутмоқдалар ва улардан қўрқмоқдалар. Уларнинг қабрларига сиганиб, улардан Аллоҳ таолодан истаганларидан ҳам кўпроқ нарса истамоқдалар. Оғир аҳволга дучор бўлганларида уларга сиғинмоқдалар, эҳтиёжларининг ҳал бўлишини ва қийинчиликлардан қутулиш учун ёрдамни улардан кутмоқадалар. Аллоҳ таоло ва ўзлари орасида бу каби шахсларни бир воситачи, деб қабул қилганлари учун ҳам уларга сигинмоқдалар: Восита бўлмаса эди, мақсад ҳам ҳосил бўлмас эди.

Барчасидан ҳам насронийларнинг тавҳид ҳақидаги тушунчасини унутмайлик. Улар ўз динларини тавҳид дини, деб ҳисоблайдилар. Лекин ушбу сўз ва эътиқодлари билан тавҳид доирасидан чиқиб қолмоқдалар:

"Аллоҳ таоло учтанинг учинчисидир. Яъни, Ота, ўғил ва руҳ-ул Қудус . Бу бир оила ёки муқаддас бир ўртоқликни англатади. Илоҳий ота, илоҳий бола, учинчиси эса,руҳ-ул Қудус "Уларга бу сўзингиз билан тавҳидни қандай англатасиз десангиз, уч бир, бир эса учдир, ақида масаласида ақл ва мантиққа ўрин йўқдир, деб жавоб берадилар. Яъни улар ушбу мантиқ билан иш кўрадилар: "Кўр-кўрона ишон".

Ислом бунга қарши ҳақиқатни ёлғондан ажратиш учун бутун илмларга асос бўлган тавҳиднинг ҳақиқатини англатади.

Шайх Юсуф Қарзовийнинг "Тавҳид ҳақиқати" китобидан

Абу Муслим тайрлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР