loader
Foto

Кўз тегишининг муолажаси

Азиз ўқувчи бу бўлимдаги баъзи нақлларни Аҳмад ибн Абдураҳмон Шумаймирийнинг «Алъайну ҳаққун» (яъни «кўз тегиши ҳақдир» номли китобла-ридан келтирдим. Қўшимча маълумот учун китобга мурожаат қилинсин.

Кўз тегиши рост эканига Куъони Қаримдан далиллар

Аллоҳ Таоло деди:(Сўнгра уларни сафарга кузатаётиб) айтди: «Эй, ўғилларим! (Мисрга) бир дарвозадан кирмангиз, балки турли хил дарвозалардан кирингиз! Мен сизлардан Аллоҳнинг бирор ҳукмини қайтара олмайман. Ҳукм фақат Аллоҳнинг измидадир. Унгагина таваккул қилдим. Барча таваккул қилувчилар (ҳам) Унинг Ўзигагина таваккул қилсинлар!» Уларнинг оталари буюрган тарзда (Мисрга) киришлари улардан Аллоҳнинг бирор ҳукмини қайтарувчи эмасдир. (Бу) фақат Яъқубнинг дилидаги (фарзандларига нисбатан меҳридан пайдо бўлган) бир ҳожат бўлиб, у ўшани қондирган эди, холос. Зотан, у Биз (ваҳий орқали) берган таълимимиз сабабли (чуқур) билим эгасидир. Лекин одамларнинг аксарияти (буни) билмайдилар.(Юсуф 67-68)Ҳофиз ибн Касийр шундай дедилар:

«Аллоҳ Таоло Яъқуб алайҳиссалом ҳақларида ҳабар бериб, айтадики, у киши ўғиллари Бинямин билан фарзандларини сафарга ростлагач, уларга ҳаммаси Мисрдаги бир эшикдан кирмай, балки турли эшиклардан киришни буюрдилар. Чунки Ибн Аббос, Муҳаммад ибн Каъб, Мужоҳид, Заххок, Қатода, Суддий ва бошқа мусаффирлар айтганларидек, Яъқуб ўғилларига кўз тегишидан қўрққанлар.Чунки улар ҳусни жамолили ва кўркам кўринишли ва келишган йигитлар бўлишгани учун, уларга одамларнинг кўзи тегади, деб қўрққанлар. Чунки кўз ҳақ бўлиб, отликни отдан қулатади.

Оятдаги Яъқуб алайҳиссаломнинг: «Мен сизлардан Аллоҳнинг бирон ҳукмини қайтара олмайман» деган қавллларининг маъноси: яъни сизларни кўз тегишидан огоҳлантиришим, Аллоҳнинг тақдири ва қазосини қайтара олмайди. Чунки Аллоҳ агар бирор нарсани ирода этса, унга бирор нарса тўсиқ ва тескари бўла олмайди. «Уларнинг оталари буюрган тарзда (Мисрга) киришлари улардан Аллоҳнинг бирор ҳукмини қайтарувчи эмасдир. (Бу) фақат Яъқубнинг дилидаги (фарзандларига нисбатан меҳридан пайдо бўлган) бир ҳожат бўлиб, у ўшани қондирган эди, холос».

Муфассирлар айтишади: «Бу эҳтиёж уларга кўз тегишининг олдини олиш эди. (Ибн Касийр тафсири 2 - жилд, 485 -саҳифа)

- Аллоҳ Таоло айтди:

Албатта, кофир бўлган кимсалар Зикрни (Қуръонни) эшитган вақтларида, Сизни кўзлари билан (тикилиб) йиқитаёзурлар ва «албатта, у мажнун», - дерлар. (Қалам, 51)

Ҳофиз ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ибн Аббос, Мужоҳид ва бошқалар айтади: «Кўзлари билан йиқита ёзурлар» дегани, яъни кўзлари билан кўзларлар. Агар Аллоҳ сизни асраб, ҳимоя қилма-ганида, душманликлари туфайли сизга ҳасад қилиб кўзлари билан ерга қулатар эдилар. Ушбу оятда кўз тегши ва унинг таъсири борлигининг ҳақ экани ва бу фақат Аллоҳнинг амри билан бўлиши мумкинлигига далил бор. Бу ҳақда турли ва кўп йўллар билан ривоят қилинган ҳадислар ворид бўлган.(«Ибн Касийр тафсири» 4 - жилд, 410 - саҳифа) Кўз тегишининг ҳақ эканига Пайғам-бар суннатларидан далиллар.

1 Абу Ҳурайра (р.а.)айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.) «Кўз - ҳақдир», дедилар. (Бухорий, 10ж\203с, Муслим «Тиб» бобида ривоят қилганлар).

2 Оиша (р.а.)дан ривоят қилинадики, Пайғамбар (с.а.в.) дедилар: «Кўз тегишидан Аллоҳ паноҳ беришини сўранглар, чунки кўз ҳақдир». (Ибн Можа 3508 - ҳадис, Албоний «саҳиҳул жомеъ» китобида «саҳиҳ» деб 951 - рақам билан келтирганлар)

3     Ибн Аббос (р.а.) айтадиларки: Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: «Кўз ҳақдир. Агар тақдирни бирор нарса ўзгартира олганида, кўз ўзгартира оларди, агар ғусл қилишингизни сўрашса ғусл қилиб беринглар». Яъни бирортангизнинг мусулмон биродарига кўзи тегса ва ундан чўмилиб бериш сўралса, лаббай деб жавоб қилсин ва чўмилиб, сувини унга берсин. (Муслим «Са-лом китоби» даги «Тиб» ва «Руко» (дам солиш) китобида ривоят қилганлар)

4 Асмо бинтиУмайс (р.а.): Ё Расулуллоҳ! Жаъфарнинг болаларига кўз тегибди. Уларга дам солдирайми, деб сўради-лар. Расулуллоҳ с.а.в.: «Ҳа! Агар бирор нарса тақдирни ўзгартирганида, кўз ўзгартириб юборарди», дедилар. (Аҳмад, 6ж\438с. Термизий 2059 «ҳасан - саҳиҳ» Албоний 5662, «Саҳиҳул жомеъ»).

Бу ҳадиснинг маъноси шулки, инсонга кўз тегиб, унга таъсир қилиши мумкин. Ҳатто у баланд бир ерга чиқиб, сўнг кўз таъсиридан, ундан қулайди.

6 Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинади-ки, Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Кўз ҳақдир, у кишини баландликдан қулатади». Яъни баланд чўққидан қўлатади». (Аҳмад, Таброний, Хоқим ривоятлари Албоний «Силсилаи саҳиҳа» Китобида 1250 - рақам билан келтириб «ҳасан» деганлар.

7 Жобир (р.а.) айтадилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдиларки: «Кўз кишини қабрга, туяни эса қозонга киритади». Маъноси: Кўз инсонга тегса, уни ўлдиради ва у дафн этилиб қабрга киради. Туяга тегса, уни ўлимга олиб келади, ўлиб қолмасин деб сўйилиб, қозонга тушади. (Абу Наъийм «Алхиля» китобида ривоят қилган).

8 Жобир (р.а.) айтадилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: «Аллоҳнииг қазо ва тақдиридан сўнг умматимдан энг кўп ва-фот этадигани кўз тегишидан бўлади». (Бухорий «Тарих»ларида)

9 Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулўллоҳ (с.а.в.) кўз текканда дам солдиришимга буюрар эдилар». (Бухорий 10 - жилд, 170 - саҳифа, Муслим 2195)

10 Анас ибн Молик (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) кўз текканда, ҳума етганда, намла чиққанида руқия (дам солиш)га рухсат берганлар». Хума: заҳарли чақувчи махлуқ чақиши; Намла: Ёнбошда чиқувчи яра (кўз яра бўлса керак). (Ибнул Асирнинг «Ниҳоя» китоби 5ж\120с)

11 Умму Салама (р.а.)дан ривоят қилинадики, Расулуллох (с.а.в.) уйларидаги бир жориянинг юзидаги «сафъа» (тўқ рангли қора доғ)ни кўриб: «Унга назар тегибди, уни руқия қилдиринглар», дедилар.

Сафъа Шайтондан бир аломат, баъзи-лар уни шайтон аломатининг бир тури, деганлар. 2 - жилд, 375 - саҳифа).

Сафъа - юзнинг қорайиб ёки сарғаниб кетиши. («Ниҳоя»).

12 Жобир (р.а) айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.) Оли азмни илон чақиб олганида руқия қилишга руҳсат берганлар ва Асмо бинти Умайсдан: Нечун Бану Ахий ёжманд кўринади, деб сўрадилар. Асмо:

-Йўқ ,(улар етишмовчиликдан эмас), балки, улар кўзга яқин бўлганлари учун шундай, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Улар-га дам солгин» - деди. Асмо Расулуллоҳга дам солмоқчи бўлган дуоларини кўрсатгач, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Дам солавер» дедилар. (Муслим «Китобус Салом», ҳа-дис) 2188 - рақамли

Кўз тегиши ҳақиқат экани ҳақида уламоларнинг фикрлари

Ҳофиз ибн Касийр раҳмаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳнинг амри билан кўз тегиши ва унинг таъсири ҳақдир». («Ибну Касийр тафсири» 4 - жилд, 410 - саҳифа)

Ҳофиз ибн Ҳожар раҳмаҳуллоҳ ай-тади: «Кўз тегиши ёмон табиатли кишидан бир нарсага ҳасад билан ёқтириб қарашидан пайдо бўлади. Назар қилинган кишига ундан зарар ҳосил бўлади».(«Фатҳул борий» 10 - жилд, 200-саҳифа).

Ибнул Асийр раҳмаҳуллоҳ айтади: «Қачонки бир кишига душмани ёки бир ҳасадгўй назар ташласа, унга таъсир қилса ва шу сабабдан у касал бўлиб қолса, унга кўз тегибди, деб айтилади». («Ан - ниҳоя» 3ж\332с).

Ҳофиз ибнул Қайюм раҳимаҳуллоҳ деди: «Қулоқ солиш ва ақл ишлатишдан бенасиб қолган тоифалар кўз тегишини инкор қилганлар. Улар кўз тегиши ҳақида: «Бу гаплар ваҳима гаплардан бўлак нарса эмас, ҳақиқатда йўқ нарсалардир», деб изоҳ берадилар. Бу гапларни айтаётганлар одамлар ичида энг илмсиз, ақл ва қулоқ солиш борасида жоҳил, табиати қўпол, руҳлар ва жинлар, уларнинг сифатлари ва таъсирлари ҳақида илмдан йироқ кишилардир. Ислом умматидаги оқил кишилар эса, миллатлари қандай бўлишидан қатъи назар, улар кўзнинг сабаби ва таъсир қилиши ҳақида турли фикрларда бўлсалар ҳам кўзнинг тегишини инкор қилмайдилар.

Ибнул Қайюм айтади: «Маълумки, Аллоҳ субҳанаҳу жисмлар ва руҳларда қувватлар ва турли табиатларни яратиб, кўпчилигида ўзига хосини ва таъсирли кайфиятларни барпо қилган. Оқил инсон руҳларнинг жисмларга таъсир қилишини инкор қилиши мумкин эмас. Чунки бу гувоҳ бўлинган ва ҳис қилинган нарсадир. Мисол учун бирор кишидан тортиниб, уялиб турган кишига, ўша киши қара, унинг юзи қизариб кетади, биронта кишидан қўрқаётган кишига, қўрқитаётган киши қараса, қўрқувчининг юзи сарғайиб кетганини кўрасиз. Инсонлар назар таъсиридан касалликка чалиниб, қуввати заифлашганига гувоҳ бўлишган. Булар руҳлар таъсирида юз беради. Кўз тегишининг кўзга боғлиқлиги кучлироқ бўлгани учун ҳам «кўз тегиш», деб бу ҳодисани кўзга боғланади. Аслида кўзнинг бу ўринда алоқаси йўқ бўлиб, фақат руҳгина таъсир қилади. Руҳлар - табиати, (қуввати, кайфияти, ўзига хослиги билан [ турли - туман бўлиб, ҳасадгўй руҳ ҳасад қилинаётган руҳга очиқ азият етказади. Шунинг учун, Аллоҳ субханаҳу ва таоло ўз расулига хасадгўйнинг хасад қилаётган вақтдаги ёмонлигидан паноҳ сўрашини буюрди. Хасадгўйнинг хасад қилинаётган кишига азият етказишини инсоният ҳақиқатидан ташқарида бўлган кишигина инкор этади. Кўз тегиши-нинг асли келиб чиқиши ҳам мана шундайдир. Зеро, кўз тегаётганида хасадгўй ва бузуқ жон бузуқ кайфиятга кириб, хасад қилинаётган жонга рўбару келади ва унга таъсир қилади. Бунга мисол келтирадиган бўлсак, унга энг яқин нарса - илондир. Ундаги заҳар қувват билан яшириниб туради. Душманига рўбару келгач, ғазаб қуввати ажралиб, азият берувчи ярамас бир кайфият тусига кира бошлайди. Илонларнинг ичида мана шундай кайфияти кучайиб, қувватга кирувчи ва ҳатто қориндаги хомиланинг тушишига ёки кўзни кўр бўлишига таъсир қилувчиси ҳам бор.Пайғамбар (с.а.в.) думи кесик ва «зу туфятайн» деган илонларни ўлдиринглар! деганлар: «У иккиси кўзни кўр қилади ва ҳомилани туширади». (Бухорий, Фатҳ 6 - жилд, 248 - саҳифа Муслим, Нававий.

Кўзнинг таъсири гоҳо тегиш, гоҳо рўбару келиш, гоҳида қараш, гоҳида руҳнинг таъсир қилаётган кишиси томонига юзланиши, гоҳида дуолар, дам солишлар ва тааввузотлар, гоҳида эса ўй ва ҳаёллар билан ҳам бўлади. Кўзи тегаётган кишининг таъсири қарашгагина боғлиқ эмас. Балки, гоҳида киши кўр бўлса ҳам, унга бирор нарсанинг сифати баён қилинганда, уни кўрмаса ҳам унга таъсир қилади. «Кўзи бор» деб аталадиганларнинг қўпчилиги, кўз тегаётган нарсани кўрмасданок, унинг сифатини эшитганида унга таъсир қилиб қўяди. Кўз «кўзи бор» кишидан чиқиб, гоҳо нишонга тегувчи, гоҳида эса ҳато кетувчи камоннинг ўқи кабидир. Агар у ҳеч бир ҳимоясиз жонга дуч келиб қолса, шубҳасиз унга тегади, агар қуролланган совутли жонга дуч келса, у кучини йўқотиб, таъсир қололмайди. Гоҳида эса ўқ ўз эгасига қайтиб кетиши ҳам мумкин. Кўз тегишининг асли келиб чиқиши «кўзли» кишининг бирор нарсани ёқтириб қолишидан бўлади. Сўнгра унинг нафсидаги бузуқ кайфият унга эргашади ва заҳарини сочиш учун у кўзлаётган кишиси ёки нарсасига назар ташлашдан фойдаланади. Баъзида киши ўзини ўзи беихтиёр кўзлаб қўяди. (Қисқача қилиб келтирилди). («Зодул Маъод» 4 - жилд, 1165 - саҳифа)

Абдусалом Балийнинг

"Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари"китобидан











СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР