loader
Foto

Ерга тушган овқатни тозалаб ейиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еяётган вақтда ерга тушиб кетган ушоқ ёки овқат бўлакларини териб олиб, тозалаб ейишга буюрганлар.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангизнинг луқмаси (ерга) тушиб кетса, уни олиб, (ёпишган) зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча қўлини сочиққа артмасин. Чунки, у барака таомнинг қаерида эканшш билмайди”, дедилар”. (Имом Муслим ривояти)

Ушбу ҳадисдан Аллоҳ таоло берган ризқнинг қадрига етмаслик шайтоний амал экани маълум бўлади. Тўкилган таомни ердан олиб, тозалаб ейиш ризқнинг қадрига етиш ҳисобланади. Мазкур ишга жиддий эътибор қаратиш лозим. Шармаидаликдан қўрқиб ерга тушган таомни шундайлигича тарк қилмаслик керак. Агар, луқма жуда ифлос жойга тушган бўлса, бу истиснодир.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан