loader
Foto

Азоннинг лаҳн (оҳанг)дан холи бўлиши

"Аллоҳу акбар" лафзининг "ҳамза"си ёки "бо"сини чўзиш каби маънони ўзгартириб юборадиган лаҳн азонни ботил қилади. Жумҳур уламоларимиз фикрича, маънони ўзгартирмайдиган даражадаги лаҳн ҳам макруҳ. Ҳанафий мазҳабимиз наздида ҳам лаҳн макруҳ бўлиб, бу борада Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ: "Азон сўзларини ўзгартириб юборадиган лаҳн ҳалол бўлмайди", деган(Ибн Нажжор Фаттуҳий. Мунтаҳол иродот. 1-ж. 130-6. Муҳаммад Ҳаттоб Моли-кий Мағрибий. Мавоҳибул жалил фий шарҳи Мухтасариш Шайхи Халил. 1-ж. 438-6. Имом Нававий. Ал-Мажмуъ шарҳул Муҳаззаб. 3-ж. 108-110-6. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. "Булок". 1-ж. 259-6. Абдуллоҳ ибн Маҳмуд Ҳанафий. Ал-Ихтиёр литаъ-лилил мухтор. 1-ж. 44-6.).

Азон сўзлари орасидаги тартиб

"Азон калималари орасидаги тартиб" деганда муаззин азон сўзларини суннатда келган тартибда айтиб, бир сўзни ёки жумлани бошқасидан олдин ёки кейин келтирмаслиги ирода қилинади. Жумҳур уламолар наздида, тартиб вожиб бўлиб, муаззин тартибни бузса, азонни бошидан бошлаб қайта айтади. Чунки тартибни тарк қилиш азонда кўзланган мақсад иъломга (етказиш) нуқсон етказади. Боз устига азон эътиборга олинган зикр бўлиб, унинг тартибига халал етказиш жоиз эмас. Бир қавлда азондаги тартибга кўра давом эттириб кетса жоиз, дейилган. Агар муаззин рисолат шаҳодатини тавҳид шаҳодатидан олдин келтирса, гарчи қайтадан бошлаш афзал бўлса-да, рисолат шаҳодатини қайта айтади(Муҳаммад ибн Муҳаммад Хотиб Ширбиний. Мугнил муҳтож. 1-ж. 137-6. Ибн Нажжор Фаттуҳий. Мунтаҳол иродот. 1-ж. 128-6. Муҳаммад Ҳаттоб Моликий Мағрибий. Мавоҳибул жалил фий шарҳи Мухтасариш Шайхи Халил. 1-ж. 425-6.).

Ҳанафий мазҳабимиз наздида, азондаги тартиб суннат. Агар азонда бир жумлани бошқасидан олдин айтиб юборса, фақат олдин айтиб юборганини қайтаради. Азонни аввалидан бошлаб қайтариб айтмайди(Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳана-фий. Бадоиъус саноиъ. 1-ж. 149-6.).

"Катта фиқҳ энциклопедияси" китобидан