loader
Foto

Ал-Муқаддим, Ал-Муаххир

У яқинлаштирур ва узоқлаштирур. Аллоҳ таоло кимни Узига яқинлаштирган бўлса, дарҳақиқат, уни пешво қилиб, олдинга ўтказибди. Кимни ўзидан узоқлаштирса, албатта, уни орқага сургандир. У Зот пайғамбарларини ва авлиёларини Узига яқин қилиб, уларни ҳидоят қилиб, пешво қилди. Душманларини эса Узидан узоқ тутиб, улар билан Узининг ўртасида парда тортиб, уларни орқага сурди.

Агар подшоҳ икки кишини ўзига яқин тутса, лекин бирини янада яқинроқ тутса, «уни олдинга ўтказди, яъни бошқасидан яқин қилди» дейишади. Олдинга ўтказиш гоҳида маънога нисбатан, баъзида эса мартабага кўра бўлади. Бунда бир мақсад бўлиб, олдинга ўтказилаётган ва орқага сурилаётган нарсага нисбатан бир ғоя қўйилади.

Ҳолбуки, асосий мақсад Аллох, таоло бўлиб, Унинг ҳузурида олдинга ўтувчи муқаддам шахс айни муқарраб зотдир. Аллоҳ таоло дастлаб фаришталарни, сўнг пайғамбарларни, кейин авлиёларни, кейин эса уламоларни муқаддам-муқарраб қилгандир. Ҳар бир орқада қолувчи ўзидан олдингига нисбатан орқададир, аммо ўзидан кейингига нисбатан олдиндадир.

Аллоҳ таоло Муқаддим ва Муаххирдир. Чунки уларни камолотга ва нуқсонга ҳамл этиш (йўйиш) Аллоҳ таолодандир. Бундаги мурод мартабадаги тацдим ва таъхир этишдир. Кимки пешво бўлса, илми ва амали билан эмас, балки Аллоҳ уни пешво қилгани, олдинга ўтказгани билан бўлибди. Орқада қолувчи — мутааххар киши ҳам шу тарздадир. Бу маънога Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи очиқ далолатдир.

Албатта, Биз (томон)дан олдин гўзал (мартаба) берилган зотлар - айнан ўшалар жаҳаннамдан узоқ қилинувчидирлар» («Анбиё» сураси, 101-оят).

Агар Биз хоҳласак, албатта, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини ато этган бўлур эдик. Лекин Мен томондан бу сўз муқаррар бўлгандир: «Мен жаҳаннамни барча (куфрдаги) жин ва одамлар билан тўлдиргайман» («Сажда» сураси, 13-оят).

Танбиу. Ушбу тарздаги феълга оид сифатлардан банданинг оладиган насибаси зоҳир равшандир. Китоб чўзилиб кетишидан сақланиш учун ҳар бир исм шарҳида уларни қайтармаймиз. Чунки ютрридаги баёнимизда маънога етиш йўли англатилди.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

1. Аллоҳ

5. Ал-Қуддус

6. Ас-Салом