loader

АБАСА

Луғатда «қош чимирди» деган маънони англатади, Қуръони каримнинг саксонинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 42 оятли. Бу сура ҳузурларига келган кўзи ожиз кишига рўйхушлик бермаганлари учун Пайғамбар алайҳиссаломга танбеҳ бериш билан бошланади (шунинг учун у шундай деб номланган) ва у зотга зиммаларидаги вазифалар яна бир бор уқтирилади. Сўнгра Қуръон оятлари Аллоҳ таоло томонидан панд-насиҳат олувчи бандаларга юборилган бир эслатма экани таъкидланган. Шунингдек, унда инсон ўзининг қаердан келиб, қаерга бориши, кейинги ҳоли нима кечиши, инсон учун яратилган ноз-неъматлар эвазига у иймон келтириб, Аллоҳга шукр қилиши лозимлиги баён этилади.