loader

АББОН ибн УСМОН

 Аббон (Уббон) ибн Усмон ибн Аффон, ҳижрий 22 йили  туғилган, Ҳазрати Усмоннинг (р.а.) ўғиллари, таниқли муҳаддис, муаррих. Пайғамбаримизнинг сийратларига доир «Ал-Мағозий» китобининг муаллифи. Жамал жангида Ҳазрати Оиша томонларида туриб урушган. Абдулмалик ибн Марвон уни бироз вақт Мадина волийи қилиб тайинлаган. Бу зотнинг Мовароуннаҳрда ҳам бўлгани ҳақида ривоятлар бор. Ҳижрий 105 (милодий 724) йили вафот этган.