loader

АББОС ибн АБДУЛМУТТАЛИБ

Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб (р.а), Расули акрамнинг (с.а.в.) амакилари, Макканинг Қурайш қабиласидан, ҳошимий уруғидан.  Расулуллоҳдан икки ёки уч ёш катта бўлганлар. Пайғамбаримизнинг болаликдаги ўртоқлари эди. Жоҳилият даврида Қурайшнинг пешволаридан, Каъбада сиқоя вазифасини бажарганлар. Авлодлари Аббосийлар халифалигига асос солган. Расулуллоҳнинг мадиналиклар билан учинчи Ақоба учрашувларида бу кишининг хизмати катта бўлган. Бадр ғазотида маккалик мушриклар тарафида қатнашишга мажбур бўлганлар. Асир тушиб, товон тўлагач мусулмон бўлганлар. Уҳуд ғазотида қатнашмасалар-да Қурайшнинг Мадинага қарши урушга тайёргарлигини Пайғамбаримизга маълум қилдилар. Макка фатҳидан олдинроқ ҳижрат учун йўлга чиқиб, йўлда мусулмонларга қўшилгач муҳожирларнинг охиргиси бўлдилар. Макканинг қон тўкилмай фатҳ этилишида хизматлари катта. Ҳунайн ғазотида Расулуллоҳ ёнларида туриб жанг қилганлар. Номлари Вадо хутбасида тилга олинган. Расули акрамдан 35 та ҳадис ривоят қилганлар. Пайғамбаримизнинг жанозаларини ҳозирлашда қатнашган энг яқин ақраболар орасида Аббос ҳам бўлганлар. Ҳазрати Усмон (р.а.) даврларида, ҳижрий 32 (милодий 652) йили саксон саккиз ёшда Мадинада вафот этдилар. Жанозаларини Ҳазрати Усмон ўқидилар. Қабрлари Бақиъда. 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР