loader

АБД

 Луғатда «қул» дегани. Асосан Аллоҳ таоло билан банда ўртасидаги муносабатга нисбатан қўлланадиган истилоҳ. Чунки инсон Аллоҳнинг қули, бандаси, Унинг амр-фармонларига бўйсунувчи махлуқидир. Бу сўз Аллоҳ таолонинг гўзал исмларига қўшилиб, аксари ҳолларда мусулмонлар исмининг таркибий қисмига айланади. Масалан, Абдуллоҳ, Абдураҳмон, Абдужаббор, Абдукарим, Абдураззоқ каби.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР