loader

АБДОЛЛАР

Луғатда «авлиёлар» деган маънони англатади. «Чилтанлар» ҳам дейилади. Тасаввуфда валийликнинг юқори даражасига эришган сўфийларга, кимлигини билдирмай ўзини қул, хизматкордай кўрсатувчи авлиёларга нисбатан қўлланилади. Баъзан кенгроқ маънода  улуғ тасаввуф шайхлари маъносини ҳам билдиради. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бундай ҳадислари бор: «Менинг умматим ичида абдол деб номланган валийлар ўттиз кишидир. Улар сабабли умматимга ёмғир ёғар, ризқ эҳсон қилинур. Асҳоби каҳф ҳам ана шулардан бир жамоат эди».

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР