loader

АБДОН ЖУНУЖИРДИЙ

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Жунужирдий ал-Марвазий, лақаби Абдон, шофеъий мазҳабининг улуғ фақиҳи, муҳаддис. Милодий 835 йили Марв яқинидаги Жунужирд қишлоғида туғилган. Илм талабида Ироқ, Шом, Ҳижоз, Миср бўйлаб саёҳатга чиққан ва шофеъийлар фиқҳини пухта ўрганган. Марв муфтийи бўлган. Фиқҳ ва ҳадис илмига доир учта асари бор. Милодий 906 йили вафот этган. Қабри Марвда, Абдуллоҳ ибн Муборак турбати қаршисида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР