loader

АБДУВОҲИД ҚОРИ АБДУРАУФ ЎҒЛИ

 Абдувоҳид қори ўғли Абдурауф қори ўғли, Туркистоннинг атоқли олими ва дин арбобларидан. 1858 йили Тошкентда машҳур олим оиласида туғилган. Тошкент ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олган, араб, форс, турк, рус тилларини мукаммал эгаллаган. Чор ҳукуматининг сиёсатидан норозилиги учун 1908 йилда Сибирга сургун қилинади ва Тула шаҳрида атоқли рус ёзувчиси Лев Толстой билан бир неча марта мулоқотда бўлиб, унга таъсирини ўтказади. 1912 йилда сургундан қайтиб, Туркистонда Янги тузилган «Шўрои исломия», «Шўрои уламо» жамиятларига раҳбарлик қилади. 1918-1920 йилларда республика диний бошқармаси раиси бўлиб ишлади. Шундан кейин Олий суд ҳайъати аъзоси, Тошкент «Маҳкамаи шаръия» идораси масъул ходими, масжидларда имом-хатиб бўлган. 1927 йилда Ҳиндистонда бўлган Бутундунё мусулмонлари конгрессида Туркистондан вакил сифатида қатнашди. 1937 йил августида яна сиёсий айблар билан қамоққа олинди ва орадан ярим йил ўтиб тутқунликда вафот этди. Ислом тарихи ва фиқҳига доир бир неча асарлари бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР