loader

АБДУЛАЗИЗ МАНСУР

 Шайх Абдулазиз Мансуров, машҳур ўзбек уламоларидан. 1944 йилда Фарғона вилоятининг Миндон қишлоғида туғилган. Замонасининг бир неча атоқли уламо ва фузалоларидан илм ўрганган. 1975-1979 йилларда Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида, 1980-1981 йилларда Судандаги «Умму Дурмон» университетида таҳсил олган. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлар идораси масжидлар ва фатво бўлими мудири, «Мовароуннаҳр» нашриёти директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада бўлим мудири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Тошкент Ислом университетида проректор лавозимларида ишлади. У Қуръони карим маъноларининг ўзбекча таржимаси ва тафсири муаллифидир. Бундан ташқари «Ахлоқ-одобга доир ҳадислар», «Мусулмончиликдан илк сабоқлар», «Ҳаж ибодати қоидалари», «Минг бир фатво», «Ислом гиёҳвандликка қарши» каби бир неча асарлари бор. Шунингдек «Минг бир ҳадис», «Унвон ул-баён», «Атвоқ аз-заҳаб» асарларини араб тилидан ўзбекчага ўгирган. 2006 йил августидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари вазифасида ишлаб келяпти.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР