loader

АБДУЛАЗИЗ ҚОРИ

Абдулазиз қори Маҳмуд мулла Шомирза ҳожи ўғли, Ўзбекистон қориларининг устози. 1902 йилда Андижон вилоятининг Хонобод мавзеида уламо оиласида туғилган. Икки йилда Қуръони каримни тўла ёд олиб, Каломуллоҳ ҳофизи бўлди. 1927 йилда устози Рўзи қори билан Қашқар (Шарқий Туркистон)га ҳижрат қилди. У ерда ўттиз икки йил мобайнида минглаб талабаларнинг Қуръон саводини чиқарди, Қашқарнинг машҳур олимларида ўз илмини такомилига етказди. Эллигинчи йилларда Хитойда динсизлик кучайиб кетгач, 1959 йилда оиласини олиб Тошкентга қайтди. Юртида ҳам ўттиз икки йил Қуръон зиёсини миллатдошларига улашди, кўплаб қориларга устозлик қилди, Алихон Соғуний каби улуғ олимлар билан ҳамфикр, ҳамкор бўлди. 2006 йил августида бир юз тўрт ёшида Тошкентда вафот этди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР