loader

АБДУЛАЗИЗ ҲАЛВОНИЙ

 Шамсул-аимма Абдулазиз Аҳмад ибн Наср ибн Солиҳ ал-Ҳалвоний, Мовароуннаҳрнинг атоқли ҳанафий олимларидан. Дастлаб Бухорода таҳсил олган, кейин илм талабида кўпгина мамлакатларга сафар қилган. Иқтидори ва салоҳияти туфайли «Имомлар қуёши» унвонига сазовор бўлган. Сарахсий, Фахрул-Ислом Баздавий, Абул Юср Баздавий, Заранжий каби олимлар унинг шогирдларидир. Унинг фиқҳга оид «Ал-Мабсут» асари ўз даврида машҳур бўлган. Милодий 1056 йилда Кешда вафот этган, қабри Қаршида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР