loader

АБДУЛКАРИМ САМЪОНИЙ

 Абу Саъид Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъоний ал-Марвазий, Мовароуннаҳрнинг атоқли қомусий олимларидан. Милодий 1113 йилда Марвда туғилган. Бухоро, Самарқанд, Найсобур, Куфа, Бағдод, Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара, Дамашқ каби шаҳарларда бўлиб, етти минг устоздан  сабоқ олган. Кўплаб ҳадис ривоят қилган. Элликдан зиёд асар ёзгани маълум. Унинг айниқса саккиз жилдли «Ал-Ансоб» (Насабнома) асари машҳур бўлиб, унда минглаб муҳаддис, муаррих, валий ва олимлар ҳақида маълумотлар бор. Ҳадис, тарих, тилшунослик, насабшунослик илмларида пешқадам бўлган олимга «Тож ул-Ислом» унвони берилган. Милодий 1167 йилда Марвда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР