loader

АБДУЛЛОҲ ибн АББОС (р.а.)

Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ал-Қурайший ал-Ҳошимий, оналари Умму Фазл Лубоба бинти Ҳорис. Ҳижратдан уч йил олдин туғилганлар, кунялари Абул Аббос. Саҳобаларнинг улуғларидан. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Эй Роббим, Абдуллоҳга ҳикматни ўргатгин», деб дуо қилганлар. Пайғамбаримиз вафот этганларида ўн уч ёшда эдилар. Қуръон, ҳадис ва фиқҳ илмларининг машҳур олими бўлиб етишдилар. Ёшликданоқ кўплаб оят ва ҳадисларни ёд билардилар. Расули акрамдан 1660 та ҳадис ривоят қилиб, бу борада бешинчи бўлганлар. Абдуллоҳ нақл қилган ривоятларнинг бир қисмини машҳур муфассир ва муҳаддис Фирузободий «Тафсирул миқёс тафсири ибн Аббос» номи билан китобат қилган. Тафсир илмининг пешқадами бўлганлари учун «Таржумони Қуръон» унвонини олганлар. Ҳазрат Али даврларида Басрага волий этиб тайинланганлар ва у киши билан Жамал ва Сиффийн жангларида қатнашганлар. Умрлари охирида Маккада илм толибларига дарс бериш билан машғул бўлдилар. Ҳижрий 68 (милодий 687) йилда етмиш бир ёшда Тоифда вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР