loader

АБДУЛЛОҲ ибн АМР

Абу Абдураҳмон (ёки Абу Муҳаммад) Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс ибн Воъил ас-Саҳмий (р.а.), саҳобалардан. Оталари Амр ибн Оссдан аввал Исломга кирганлар. Бадр ва Уҳуддан бошқа барча ғазотларда қатнашганлар. Тақво ва зуҳдлари билан машҳурлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан суҳбатда бардавом бўлиб, ваҳийларни ёзиб борганлар. Қувваи ҳофизалари ниҳоятда ўткир Қуръон ҳофизи бўлганлар. Расули акрамдан 1000 га яқин ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 65 (милодий 684) йили юз ёшда Шомда вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР