loader

АБДУЛЛОҲ ибн АМР

Абу Жобир Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром ибн Саълаба (р.а.), таниқли саҳобийлардан ва раҳбарлардан.   Ақоба байъатида етмиш саҳоба билан бирга иштирок этганлар. Бадр ва Уҳуд ғазотлари қатнашчиси. Уҳуд куни вафот этганлар. Жобир ибн Абдуллоҳ айтадилар: «Уҳуд куни отам қатл этилган жойларига бориб, юзларидан кийимни очиб йиғлаётган эдим, саҳобалар бундан ман этишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса ман этмадилар. Аммам Фотима бинти Амр ҳам йиғлардилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Йиғлайсанми, йиғламайсанми, ҳали ҳам фаришталар қанотлари билан уни тўсиб туришибди», дедилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР