loader

АБДУЛЛОҲ ибн БУСР

Абдуллоҳ ибн Буср ал-Маданий (р.а.), кунялари Абу Савфон, Мозин қабиласидан. Саҳобаларнинг охиргиларидан бўлганлар. Ҳижратдан етти йил олдин туғилганлар. Қиблатайнга қараб намоз ўқиганлардан. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу саҳобийнинг бошларига муборак қўлларини қўйиб, умрлари узоқ бўлишини тилаб дуо қилганлар. Абдуллоҳнинг оталари, оналари, ака-сингиллари ҳам Расули акрамнинг суҳбатларида бўлишган. Абдуллоҳ Расулуллоҳдан 50 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 88 (милодий 707) йили тўқсон беш ёшда Шомда вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР