loader

АБДУЛЛОҲ ибн ВАҲБ

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Ваҳб ал-Мисрий, Мисрда етишиб чиққан таниқли фиқҳ ва ҳадис олими. Ҳижрий 125 (милодий 742) йили туғилган. Етти ёшидан илм ўрганишга киришган. Биринчи устози Молик ибн Анас бўлган. Яна бир устози Ибн Хотим: «Мен унинг тўплаган саксон минг ҳадиси шарифини кўриб чиқдим, уларнинг бирортаси аслидан йироқ эмас», деб ёзган. Унинг саҳобалардан нақл этилган сўзлар, ахлоқ ва тарбияга оид масалалардан иборат «Ал-мужоласот», ҳадисга бағишланган икки жилдли «Ал-Жомеъ», «Муватто ас-сағир», «Муватто ал-кабир», «Китабу аҳволул-қияма ва тафсирул-Қуръон» каби асарлари бор. Ҳижрий 197 (милодий 812) йили вафот қилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР