loader

АБДУЛЛОҲ ибн ЖАЪФАР

Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ал-Қурайший (р.а.), саҳобийлардан, оналари Асмоъ бинти Умайс. Ота-оналари Ҳабашистонга ҳижрат қилишганида милодий 608 йили Исломда биринчи туғилган бола Абдуллоҳ бўлдилар. Оталари билан Мадинага ҳижрат қилганлар. Сиффин жангида амакилари Ҳазрати Али аскарларига қўмондон бўлдилар. Ҳалим ва ниҳоятда сахий киши эдилар. Расули акрамдан кўплаб ҳадис ривоят қилганлар, улар уч «Саҳиҳ» китобига киритилган. Ҳижрий 80 (милодий 700) йили Мадинада вафот этганлар, жанозаларини Мадина волийи Молик ибн Марвон ўқиган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР