loader

АБДУЛЛОҲ ибн ЖАҲШ

Абдуллоҳ ибн Жаҳш ал-Асадий (р.а.), Исломдаги пешқадам саҳобалардан, Бадр ғазоти иштирокчиси. Пайғамбар алайҳисалом Арқамнинг уйига келмасларидан олдин мусулмон бўлганлар. Оналари Умайма бинти Абдулмуттолиб Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аммалари эди. Мўминлар онаси Зайнаб бинти Жаҳшнинг акалари. Ҳабашистон ҳижрати иштирокчиси, Мадинага ҳижрат қилган муҳожирларнинг иккинчиси бўлганлар. Исломда биринчи бўлиб байроқдорлик қилганлар. Милодий 624 йили Уҳуд ғазотида шаҳид бўлганлар, Амир Ҳамза билан бир қабрга дафн этилганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР