loader

АБДУЛЛОҲ ибн ЗАЙД МУЗАНИЙ

Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим ибн Каъб Нажжорий ал-Музаний (р.а.), кунялари Абу Муҳаммад, милодий 616 йилда туғилганлар, машҳур саҳобалардан. Бадр, Уҳуд ва бошқа ғазотларда қатнашганлар. Бу кишининг жиянлари Ҳабиб ибн Зайдни  пайғамбарлик даъвосини қилган Мусайламатул Каззоб қиймалаб ўлдирган. Аллоҳнинг иродаси билан жиянлари учун қасос олдилар: Ваҳший билан бирга сохта пайғамбарни қатл этишди. Абдуллоҳ ибн Зайд Расули акрамдан 48 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 63 (милодий 683) йили Язид ибн Муовия давридаги «Ҳарра воқеаси»да шаҳид бўлганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР