loader

АБДУЛЛОҲ ибн МУБОРАК

Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий (қоддиса сирраҳу), Хоразм туркларидан Муборак ибн Возиҳнинг ўғли. Ҳижрий 118 (милодий 736) йили Марвда туғилиб, Маккада турғунлашган. Иккинчи даражадаги тобеъин ва буюк муҳаддис, фиқҳда етакчи олим эди. Йигирма минг ҳадисни ўз ичига олган йигирмата асарини Абу Ҳанифанинг абвоби фиқҳига кўра тартиблаган. Илк бор жиҳод ҳақида асар ва биринчи марта арбаъин ёзган. Тасаввуф илмига тартиб берган Зуннун Мисрийдан олтмиш уч йил аввал тасаввуф илми ҳақида китоб ёзган. Бундан ташқари ҳадис илмига доир кўплаб китоблари, ваъз қабилидаги ҳикматли сўзлари ва насиҳатомуз шеърлари бор. Бу зотнинг илмий фаолияти ва ҳаёти барча мусулмонларга ўрнак бўларлидир. Ибн Муборак ҳижрий 181 (милодий 797) йили олтмиш уч ёшда Маккада вафот этган

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР